Наманганда тадбиркордан 300 доллар пора олган солиқ раҳбари қўлга олинди

Наманганда хусусий тадбиркордан 300 доллар пора олган солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи қўлга олинди, дея хабар берди Ўзбекистон ИИВ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси.

Фото:shostka

Хабарда айтилишича, жорий йил 4 июль куни Наманган вилояти ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлимига тадбиркор Х.Хдан мурожаат келиб тушган. Аризачининг маълум қилишича, 3 июль куни савдо дўконига туман Давлат солиқ идораси раҳбар ходимлари – Ғ.Б. ва Т.Н.лар келиб, дўкон солиқ ходимлари текширувидан “холи” бўлиши эвазига 300 АҚШ доллари беришини талаб қилишган.

Тадбиркор мурожаатидан сўнг Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Наманган вилояти прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилади.

Тадбир давомида Чуст тумани Давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи Т.Н. туман ДСИ биносида фуқаро Х.Х.дан 300 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.Н. қамоққа олинган.

Шунингдек, унинг жиноий шерикларига нисбатан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба:Халқ сўзи

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Cенатор ҳоким буйруғи билан пайариқ қишлоқлари беш кундан бери электрсиз яшамоқда

  Самарқанд вилояти Пайариқ тумани қишлоқлари беш кундан буён электр токидан тамоман узилганича қолмоқда. Пайариқ электр идораси расмийлари трансформаторлар ўчирилганини ...

Шуҳрат абдураҳмонов тадбиркорларга «футбол солиғини» солмоқда

Андижон вилоятининг ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Ўзбекистон Суперлигасининг 2019-йилги сезонига тайёргарлик қилиш доирасида вилоятдаги тадбиркорларга 8,5 миллиард сўмдан ($964) ...

Гулнора каримова, ғарб бизнеслари ва миллионлаб доллар пора

АҚШ Адлия вазирлиги Швециядаги Nordea банкидан Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримовага тегишли ҳисобдаги 30 миллион 450 минг долларни музлатиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400