Ўзбекистонда 101 ўлка ватандошлари транзит виза олмасдан беш кунгача қолиши мумкинлиги чеклаб қўйилмоқда

Президент Мирзиёевнинг 101 ўлка ватандошлари транзит виза олмасдан Ўзбекистонда беш кунгача қолиши мумкинлиги тўғрисидаги қарори ижроси саботаж натижасида чеклаб қўйилмоқда. Ижрони таъминлаш учун олдиндан етарли чоралар кўрилмагани сабабли, фақатгина “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК рейсларида келиб, учинчи давлатга чиқиб кетадиган йўлчиларгина мамлакатга киритилмоқда. Бу борада МАК яна яккаҳоким бўлиб олган.

Фото:Bahtiyar Shahnazar

Мен ўзим Канадада минтақавий ҳаво йўлларида ишлайман. Ёзда Американинг тўртта, қишда эса еттита шаҳрига рейсларни амалга оширамиз. Йўлчилар орасида АҚШ орқали транзит учадиганлари ҳам бор. Биз ҳеч қандай муаммосиз, уларни жўнатамиз.

“Ўзбекистонда чегара хизматига транзит йўлчилар рўйхатини фақат МАК тақдим қиляпти” деган баҳона билан келаётган турист ёки ишодамларини сарсон қилиш, кечирасизу, арпа унини баҳона қилиш билан тенгдир. Чунки, чегара хизмати қайси ҳаво йўллари Тошкентга келишини жуда яхши билади. Улардан йўлчилар рўйхатини талаб қилса, ҳеч қандай муаммосиз беришади, бу давлат сири ҳам, шахсий сир ҳам эмас.

Аслини олганда, халқаро ҳаво йўли билан йўлчи ташиш ҳақидаги тартибга кўра, чет элдан келаётган рейслардаги йўлчилар рўйхати уларга берилиши шарт.

“Фақат МАК транзит йўлчилар рўйхатини беряпти” деб, баҳона қилиш жуда кулгили ва ачинарлидир. Бундай саботаж руҳидаги баҳонани юқоридан кимлардир транзит йўлчи ташиш борасида МАКка алоҳида имтиёз бериш ҳақида топшириқ берганлиги эҳтимоли билан изоҳлаш мумкин, холос.

Июл ойида 50 миллион долларлик ётирим киритмоқчи бўлган америкалик ишодами Бобур Ҳасан транзит йўлчи ўлароқ Ўзбекистонга келганида, уни мамлакатга киритмаслик учун асосли бир гап айтишолмаганди. Яқинда хитойлик бир турист бошига ҳам шундай кун тушди.

Бугун “Озодлик” хабар беришича, куни-кеча оврўпалик туризм соҳасидаги ишодами Ўзбекистонга МАК учоғида келган бўлишига қарамай, транзит чиптасини миллий ҳаво йўлларидан олмагани сабабли, уч соат чегарада куттирилган. Кутиб олувчилар МАКдан 900 долларга зўрға чипта топиб, сотиб олишгандан кейингина, меҳмонга кириш изни берилган. Шунча можародан кейин у ишодами ётирим киритиши шубҳа остидадир.

Қиссадан ҳисса шу-ки, ўтган 26 йил ичида мақтанилган “ўзига хос, ўзига мос ривожланиш йўли” аслида мамлакатни нормал дунёда ўрнатилган оддий тартиблардан узоқлаштириб, иҳоталашга олиб келгани яққол кўринмоқда. Эскилик тарафдорлари эса президент қарор ва фармонлари ижросини саботаж қилишни давом эттиришяпти.

Муаллиф:Bahtiyar Shahnazar

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“мулкдор” почтасидан

                  Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига Ўзбекистон Республикаси олий судига Фарғона вилояти, Қува тумани, Баҳор ҚФЙ, Қайрағоч ...

Жамолиддин муҳаммаджон:юртимни тарк этишни таклиф қилишди

Мени ички ишлар бўлимига олиб борган кунлари, суҳбат асносида нега соқол масаласи кўтарилса фақат Сурия ё Афғонистонни мисол келтирасизлар? Нега Сингапур, Малайзия, Бирлашган ...

“мен не дейману¸ чилонзор ҳокимлиги нe дейди?”

  "Мен Тошкент шаҳридан сизларга мурожаат қилмоқдаман. Чилонзор туман ҳокимининг қабулига бордим. Уйимга қўшиб қурилган ноқонуний қурилма масаласида. Аввал менга "ҳоким ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400