Илҳом Алиев Чўлпон-Отадаги саммитда Тоғли-Қорабоғ муаммосини айтиб чиқди

Қирғизистонинг Чолпон-Ата шаҳрида ўтаётган Турк тилли мамлакатларнинг ҳамкорлик кенгашининг саммитида Озарбайжон президенти Илхом Алиев Тоғли Қорабоғ муаммосини айтиб чиқди. Алиев бу ҳудуд узоқ муддатдан буён арман босқинчилари қўлида турганини таъкидлаб, оқибатда Озарбайжон ҳудудининг 20 фоизи бу ўлканинг қарамоғида эканини билдирди.

Илхом Алиев.

 

 – 1 миллионга яқин қочқин ўз ерини ташлаб кетишга мажбур бўлди. 10 мингдан ошиқ инсон беъдарак. Арманистон бизнинг диний ва тарихий ёдгорликларни вайрон қилди. Бу жиноятлари учун улар жавоб бериши зарур,  деди Алиев.

Озарбайжон президенти “Арманистон ҳарбий жиноятларни қилмоқда” деб буни геноцид сифатида баҳолади. Шу сабабли Алиев турк тилли мамлакатлар кенгашининг доирасида ҳудудий ҳавфсизлик масалаларини, янги ҳавф ҳатарларни бартараф қилишни муҳокама қилишга чақирди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2-сентябрда Иссиқ-Кўлнинг Чўлпон-Ота шаҳридаги  “Рух ўрда” комплексида Турк тилли мамлакатлар кенгашининг 6-саммити бошланди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарё вилояти раҳбариятининг «тўртлиги» ишдан олиниши мумкин

Қашқадарё вилояти ҳокими, прокурори, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари ишдан олиниши кутилмоқда. Бу ҳақда “Kun.uz” хабар берди. Ушбу тўртта сектор раҳбарининг ўрнига кимлар тайинланиши ...

Андижонда турли ёшдаги 450 бола ҳалигача туғилганлиги ҳақида гувоҳнома олмагани аниқланди

Андижон вилоятида турли ёшдаги 450 болага шу пайтгача туғилганлиги ҳақида гувоҳнома берилмагани аниқланди. Шундан 21 нафарига гувоҳнома топширилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари ...

Чилонзорда иибб ходими хизмат машинасида пиёдани босиб кетди

6 апрель куни соат 19.30 лар атрофида шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходими “Ласетти” русумидаги хизмат машинасида Чилонзор туманининг Муқимий кўчасида пиёдани босиб кетган. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400