Қашқадарё вилояти раҳбариятининг «тўртлиги» ишдан олиниши мумкин

Қашқадарё вилояти ҳокими, прокурори, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари ишдан олиниши кутилмоқда. Бу ҳақда “Kun.uz” хабар берди.

Ушбу тўртта сектор раҳбарининг ўрнига кимлар тайинланиши ҳақида ҳозирча ишончли маълумот йўқ. Бугун Қашқадарё вилоятида ҳукумат раҳбарлари иштирокида вилоят фаолларининг йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган. Унда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи жиддий танқид остига олиниб, ташкилий масалалар кўрилиши кутилмоқда.

Шунингдек, йиғилишда Қарши шаҳри, Чироқчи ва Миришкор туманларининг амалдаги ҳокимлари масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Зафар Рўзиев 2013 йил 27 сентябрдан буён Қашқадарё вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда. Ботир Юсупов 2018 йил 16 январдан бери Қашқадарё вилояти прокуроридир. Дилшод Турсунбоев 2016 йил 22 февраль куни Қашқадарё вилояти ИИБнинг бошлиғи этиб тайинланган бўлса, Абдусалом Йўлдошев 2018 йил 31 январь куни Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Лавров: “биз украинага бостириб кирганимиз йўқ”

Туркиянинг Анталия шаҳрида Украина, Туркия ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокаралар якунланди. Вазирларнинг ҳар бири Украинадаги урушни ўз нуқтаи назаридан ...

Ҳокимга мурожаат — фитна бўлдими?!

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тамаки тутатиб, фуқаро мурожаатига беписандларча тургани акс этган видео роса оммалашмоқда. Фото: ...

Бош прокуратура: гулнора каримованинг саломатлиги бўйича муаммолар йўқ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида прокуратура органларининг 2019 йилнинг ўтган беш ойи давомидаги ...