Жанубий Корея «Шимолий Корея билан музокараларга тайёрмиз»

Жанубий Корея ҳар доим Шимолий Корея билан музокаралар олиб боришга тайёр эканини таъкидлади.

Йонхап агентлигининг хабарига кўра, Жанубий Корея Бирлашиш вазири Квон Янг Се матбуот анжуманида Шимолий Корея ва Жанубий Корея муносабатларини мулоқот босқичига олиб чиқиш учун қўлидан келганини қилишини айтди.

Квон шимолий кореялик ҳамкасби Ри Сон Гвон билан «исталган вақтда, ҳар қандай ҳолатда» гаплашишга тайёр эканини маълум қилди.

Жанубий Кореянинг собиқ президенти Мун Чжэ Ин февраль ойида Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инга мулоқот таклиф қилган, бироқ Шимолий Корея бу таклифга жавоб бермаган.

Уч йилдан бери ядровий музокараларда қатнашмаган Шимолий Корея, АҚШ ва Жанубий Кореянинг 2021-йил август ойида ўтказган қўшма ҳарбий машғулотларини таҳдид сифатида қабул қилиб, охирги пайтларда ракета синовларини кучайтирди.

Шимолий Корея 2021-йилнинг 15-сентабрида қисқа масофали баллистик ракеталарни, 2021-йилнинг 28-июлида эса Шимолий Корея Марказий ахборот агентлиги «янги ишлаб чиқилган гипер-баллистик» деб аталадиган ракеталарни синовдан ўтказган.

Бошқа томондан, 2021-йилнинг 19-октабрида «сув остидан учирилган янги баллистик ракета”ни синовдан ўтказган Шимолий Корея халқаро ҳамжамиятнинг қаршиликларига дуч келди.

Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги ракета синовлари «ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқининг қонуний амалга оширилиши» эканини маълум қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Норвегияда «аҳмоқлар» учун пиёдалар йўлакчаси яратилди

    Норвегиянинг кичик шаҳарларидан бири саналган Эрйеда ўзига хос пиёдалар йўлакчаси пайдо бўлди. Унинг ўзига хослиги шундаки, йўлакчадан ўтаётганда пиёдалар аҳмоқона ...

Кобул дусов “адолат” партиясига қабул қилинмади

18 октябрь куни Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати Кобул Дусов Фейсбукдаги саҳифасида «Мен миллий тикланишимиз учун «Адолат»ни танладим, чунки адолатсиз ...

Оав: нью-йорк воқеаси ва ўзбеклар

2017 йил 31 октябрда Нью-Йоркда автоулов билан содир этилган ҳужумда 8 киши ҳалок бўлди, ўндан зиёд киши жароҳатланди. Ушбу ҳужум Нью-Йоркда 2001 йил, 11 сентябрда Жаҳон ...