Ўзбекистонда нон нархи икки бароварга ошди

Ўзбекистонда 15-сентябрдан бошлаб қолипли (“буханка”) нон эркин бозор нархи бўйича (ҳозирда нарх давлат томонидан тартибга солинган) сотила бошланди. Шу тариқа буханка (қолипли) ноннинг нархи қарийб икки баробар ошиб, 650 сўмдан 1200 сўмга кўтарилди. Ҳукумат аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига 2018 йил 1 октябрдан бошлаб ун ва қолипли нон олиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (18 400 сўм) миқдорда компенсация тўлови тўлаб беришни режалаштирмоқда. Бироқ компенсация тўлови қай тариқа тўланиши ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса билмайди. 

Фото: «Газета.uz»

Ҳукумат нон нархининг қарийб икки баравар ошиб кетишини шу кунгача давлат томонидан тартибга солинган нон нархи эркин бозор нархи бўйича сотилишига изн берилганлиги билан изоҳламоқда. Фермерларга эса ҳамон эркинлик йўқ. Ҳукуматимизнинг фермерларнинг пешона терини тўкиб етиштирган пахтасига ва уни терувчиларига нарх белгилашга қурби етади-ю аммо нон нархини бирданига қарийб икки баравар оширмасликка қурби етмайди. Бу қандай ҳукумат ўзи, мутлақо тушунарсиз.
Бугун буханка ноннинг ошишига боғлиқ ҳолда оби нонлар нархи ҳам сезиларли даражада кўтарилди. Новвойлар шу кунгача 1 дона оддий оби нонни 1000 сўмдан сотиб келган бўлса эндиликда 1 дона оби нонни 1250 сўмдан 1500 сўмгача бўлган нархда сота бошлади. Бу омил асосий егулиги нон бўлган кўпчилик юртдошларимиз учун жуда қийин бўлди. Ҳукуматнинг эса бу ҳолатдан деярли парвои фалак…
Каримов янги президент бўлган чоғида Қуръони Каримга қўл қўйиб нон нархини оширмайман деб ваъда берганини халқ яхши эсласа керак. Бироқ бояқиш ваъдасига атиги 1 йил ҳам содиқ бўла олмади. Янги Президент эса нон нархини оширмасликка ваъда бермаган. Демак, нонларимиз ярим бараварга эмас бирдагига 3 бараварга ошса ҳам ҳеч кимга арз қилолмаймиз. Аниқроғи, арзимизни эшитгувчининг ўзи йўқ.

Муаллиф:Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзаро савдода қозоғистон барча евроосиё иқтисодий иттифоқ мамлакатларига ютқазди

Иттифоқ мамлакатлари ўртасидаги савдо ҳажми 3% га камайди Евросиё Иқтисодий Иттифоқи мамлакатлари билан ўзаро савдода Қозоғистон энг юқори салбий сальдо кўрсаткичига эга ...

Мирзиëев қарорини бажара олмаган 200 аптека лицензиядан маҳрум қилинди

Тошкентда дорихона Шавкат Мирзиëев 2016 йилнинг 31 октябрида имзолаган "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир ...

Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 30 сентябрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400