Хитойда сўнгги 40 йилда 375 миллионта янги иш ўрни очилган

Хитойда ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати юритила бошланган 1978 йилдан бери 375 миллиондан зиёд янги иш ўрни очилган. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги мамлакат давлат статистика бошқармасига асосланиб хабар тарқатди.

Фото: «Apparel Network»

Маълумотлар кўрсатишича, 2017 йил охирига келиб Хитойнинг шаҳар ва қишлоқларидаги умумий иш ўринлари сони 1978 йилга нисбатан 93 фоизга ўсган.

Хитой шаҳарларида ҳозир жами 425 миллионта иш ўрни бор: 1978 йилга нисбатан ўсиш — 346 фоиз.

Янги иш ўринлари яратилиши мамлакатда барқарор иқтисодий ўсиш билан ҳамоҳанг кечди. Ўтган 40 йилда Хитойда ялпи ички маҳсулот ўсиши йилига ўртача 9,5 фоизни ташкил қилди.

Мамлакат шаҳарларида ишсизлик кескин камайди: ўтган аср 80-йиллари ўрталаридан аср охиригача — 3,1 фоиз, кейин — 4,0-4,3 фоиз, 2017 йили — 3,9 фоиз.

2018 йилнинг дастлабки олти ойида Хитой шаҳарларида 7,52 миллионта янги иш ўрни яратилди. 2018 йил июнь ойи ниҳоясига келиб шаҳарларда ишсизлик кўрсаткичи 3,83 фоизни ташкил этди.

Манба:Хабар.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Владимир жириновский тирик бўлиб чиқди

Россиялик депутат Владимир Жириновский касалхонада. Кўпгина оммавий ахборот воситалари Жириновскийнинг вафот этгани ҳақида хабар беришди. Унинг ўлимини россиялик депутат ва ...

Иш ҳақи ва “тоқат қилиб яшаш” ҳақида

Қозоқистонлик оилага муносиб равишда хаёт кечириши учун қанча керак бўлади? Бу саволни тасодифан сўрамадик. Омилкор фикрларга кўра, бой ва камбағал ўртасидаги даромадлар ...

Зомбиқути ва диний идора ҳамкорликда исломофобиянинг янги босқичига ўтибди

Кеча "Ўзбекистон" каналидан берилган иккита кўрсатувни кўрдим. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400