Туркманистон тожик юкларини ўтказмаяпти

Туркманистон чегарасида Тожикистон юклари билан боғлиқ вазият ўзгаришсиз қолмоқда: туркманистонлик божхоначилар Тожикистон учун мўлжалланган ёки Тожикистондан экспорт қилинган юкларни ўз ҳудудига ўтказмаяпти. Бу ҳақда Кун.Уз нашри Asia-Plus маълумотига асосланиб хабар берди.

Фото:gdb.rferl.org

 

Маълумотга  кўра, Тожикистон юклари бўлган машиналар Туркманистон-Эрон ва Туркманистон-Ўзбекистон чегарасида август охиридан бери турибди.

«Вазият ўзгармади, юклар Туркманистон билан чегарада турибди, улардан баъзилари эса Озарбойжон чегараси томон ҳаракатланмоқда, бу Тожикистонга Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудуди орқали етиб олиш учун қилинмоқда», – дея хабар беришган Тожикистон Транспорт вазирлигидан.

Аввалроқ, Тожикистон Транспорт вазирлиги юк машиналар ҳайдовчиларига муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия қилди: Бокуга бориш, у ердан Каспий денгизи орқали паромда Қозоғистоннинг Ақтау портига йўл олиш ва Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон орқали Тожикистонга бориш.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент прокурори экс-муовинининг бойлиги қидирилмоқда. қариндошлари уйида тинтув ўтказилди

Мирағлам Мирзаевнинг ўғли¸ МХХ Тошкент шаҳар бошқармаси собиқ раҳбари Абдурашид Мирзаевнинг Ўзбекистондан қочиб кетиш олдидан ҳибсга олингани айтилади. Озодликка бир неча ...

Депутат акмал умирзоқов: прописка тошкентда жиноятчиликни назорат қилиш учун зарур

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умирзоқов ўзининг "Facebook" саҳифасида Тошкент пропискаси Ўзбекистон фуқароларининг Конституцияда белгиланган эркин ...

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди? самарқанд iii (давоми)

(давоми)  Дунёнинг ярмига бўлдим ҳукмрон,  Менинг зафаримдан  ҳайратда жаҳон.              Эдгар Аллан По, “Буюк Темур” достонидан. “Некси” Ургут ҳудудини ёриб ўрлаяпти. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400