Меҳнат мигрантлари Ўзбекистон даромадлари ҳисобига профицитни таъминлаб беришди

I ярим йиллик натижаларига кўра, жорий операциялар ҳисоб танқислиги 1,1 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банки ҳисоботида айтилади.

Фото: vb.kg

Амалдаги операциялар ҳисоби мамлакатга пулларнинг турли тушумини акс эттиради: товарлар ва хизматлар экспортидан, инвестициялар ҳамда бошқа манбалардан.

Сабаб – Ўзбекистон II чорагида олтин нархи паст бўлгани учун унинг сотуви ҳажмини кескин пасайтиргани туфайли импорт экспортдан анча кўпайиб кетди.

Мисол учун, I чоракда мамлакат 30 тонна олтин сотган бўлса, II чоракда атиги 6,6 тонна.

Шу билан бирга, импорт ҳажми камаймади, бирламчи ва иккиламчи даромадлар шаклидаги тушумлар ўсиши эса савдо балансида пайдо бўлган тақчиллик ўрнини қоплаш учун етарли бўлмади.

Бирламчи даромадлар ҳисоби бўйича сальдо меҳнат мигрантлари ҳисобидан 1,4 млрд доллар миқдордаги ижобий кўрсаткичда баҳоланди. Йилнинг биринчи ярмида уларнинг даромадлари миқдори 3,8 миллиард долларга баҳоланган.

II чоракда мигрантлар даромадининг ўсиши йилнинг иссиқ ойларида Ўзбекистон хорижга ишлаш учун чиқувчи фуқаролар сони ортиши билан изоҳланади.

Чет элдан пул ўтказмалари туфайли иккиламчи даромадлар ижобий сальдоси 552,7 миллион долларга етди.

Хориждан жисмоний шахсларга пул ўтказмалари умумий миқдори 2,3 млрд долларни ташкил этди, улардан 1,1 млрд доллар ёки 39 фоизи ўтказмаларга бевосита боғлиқ. олиб кирилган хорижий валюта миқдори – 0,6 миллиард доллар. Асосан, пулни Россиядан юборишмоқда – 77%.

Манба:Кун.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда олтин қазиб олиш учун  яна 1,1 млрд доллар йўналтирилади

Ўзбекистон кон-металлургия соҳаси корхоналари 2015-2025 йилларда олтин қазиб олиш ҳажмини мақсадида 1,1 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритишни режалаштиришмоқда. Олтин ...

Нега хитой ўз билганини қилади?

Хитойдаги уйғурларга нисбатан сиёсат ҳақида кўпчилик ёзди. Бу муаммони ёритганлар нега араб/мусулмон давлатлари Хитойга раддия билдирмаётганини, бошқа давлатлар санкциялар ...

Итб сирдарё канализация тизими учун $57,5 млн. ажратди

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида канализация тизимини модернизациялаш учун 57,5 миллион ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда “Газета.уз” хабер бермоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400