Кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Миллий университети раҳбариятининг расмий таклифига биноан Шимолий Каролина университети (АҚШ) биокимё ва биофизика профессори, кимё бўйича 2015 йилги Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар 15-22 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Turon24 нашри университет матбуот хизмати маълумотига асосланиб  ёзмоқда.

Азиз Санжар

Ташрифдан кўзланган мақсад молекуляр биология соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассислар билан тажриба алмашиш ҳамда республиканинг ёш олимларини инновацион илмий-тадқиқот фаолияти билан кенг шуғулланишга йўналтиришдан иборат.

Ташрифнинг дастлабки кунида профессор Азиз Санжар бир қатор тадбирларда иштирок этиши кўзда тутилган: Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шен, ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимовлар билан учрашув ҳамда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) Тошкент ваколатхонасига ташриф режалаштирилган.

Ташрифнинг иккинчи куни ЎзМУ да “Азиз Санжар: сарҳадсиз билим ичра кечган ҳаёт” мавзусида халқаро илмий анжуман ўтказилиши режалаштирилган. Конференция доирасида Азиз Санжарга ЎзМУ фахрий доктори унвони тақдим этилиши кўзда тутилган.

Ташриф давомида профессор Азиз Санжар бакалавриат, магистратура, докторантура таҳсил олувчилари ва тадқиқотчиларга “ДНКнинг тикланиши, саратон ва кимёвий даволаш” мавзусида онлайн маъруза ўқийди. Шунингдек, унинг ўзбекистонлик ёш олимларга “Фан ва миллий тараққиёт” мавзусида мурожаат этиши кўзда тутилган. Сўнгра олим ЎзМУ даги Тармоқлараро молекуляр биология лабораториясининг очилиш маросимида иштирок этади.

18-21 октябрь кунлари профессор Азиз Санжар Урганч, Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг тарихий обидаларини зиёрат қилади.

Маълумот учун: Азиз Санжар асли туркиялик бўлиб, 1971 йилдан буён АҚШда фаолият юритади. У 2015 йили Томас Линдал ва Пол Модричлар билан биргаликда ДНК ни тиклаш механизмларини тадқиқ этгани учун кимё бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Францияда қизларга гап отганлик учун 750 евро жарима жорий қилинди

Марлен Шьяппа Фото: © GLOBAL PRESS look Франция парламаненти аёлларга нисбатан жисний тегажоғлиқ ва одобсизлик учун жарима жорий қилиш бўйича қонунни қабул қилди. Бу ҳақда ...

Ўзбекистон қозоғистон билан чегарасини ёпмоқда

Ўзбекистон “коронавируснинг омикрон штаммининг тез тарқалиши муносабати билан” 15 январь куни Қозоғистон билан чегарасини вақтинча ёпади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги хабар ...

Бахтиёр абдусаматов тадбиркорларни қурилиш ва йўл ишларига мажбурлагани учун озодликдан маҳрум этилган

Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов ер майдони ажратиб бериш эвазига тадбиркорларни ижтимоий бинолар қуриш ва кўчаларни асфальт қилиш ишларига мажбурлагани учун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400