Навоийда қизларни Туркияга сотиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фош этилди

Навоий вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида одам савдоси билан шуғулланувчи занжир фош этилди, дея ёзмоқда “Халқ сўзи” нашри.

Иллюстратив фото

Мазкур занжирнинг ҳалқаси Д. Г. Туркиядаги Дилноза исмли таниши билан жиноий тил бириктириб, Навоий вилоятидан қиз ва жувонларни Истанбул шаҳрига жўнатиб турган. Чунончи Д.Г. вилоятнинг Хатирчи тумани “Қорача” МФЙ яшовчи 1988 йил туғилган Х.Ч. ҳамда Навоий шаҳрилик 1991 йил туғилган Ю. Р.ни Туркиядаги таниши Дилнозадан олган авиачипта билан Тошкент Халқаро аэропорти орқали жўнатмоқчи бўлганида қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Д.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Фуқаро Д.Г. 2016 йил Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 223-моддаси 2-қисми билан судланиб, 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган, 2017 йил жазонинг ўтолмай қолган қисми ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган эди. Бағрикенгликдан тегишли хулоса чиқармаган Д.Г. энди ўз қилмишидан пушаймон бўлиши учун етарли муддатни олиши аниқ“, – дейди вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ўктам Усмонов.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жаслиқда намоз ўқиш учун шароит бормиди?

Президент қарори билан ёпилган Жаслиқ қамоқхонасида диний амалларни бажариш учун шароит бормиди? Бу саволга ИИВ Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бошқармаси бўлим бошлиғи ...

Фарғонада газ-заправкада навбатда турган ҳайдовчи машинасини ўғирлатди

Водий вилоятларида, хусусан, Фарғонада ҳам газ-заправкаларда даҳшатли навбатлар кузатилаётгани, ҳайдовчилар 14 соатлаб навбатда тургани, газ-заправкалар олдида автомобиллар ...

Самарқандда ака-укалар ўз жиянини таёқ билан уриб, ўлдириб қўйди

2019 йил 29 март куни Навоий вилояти Хатирчи тумани Урганжи қишлоғида яшовчи Ҳ.Х., Учқудуқ тумани Йўлчилар қўрғони Дев маҳалласида яшовчи акаси З.Х. билан Самарқанд ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400