Салом Самадов,  Шавкат Раҳматов ўрнига Тошкент вилояти бош прокурори лавозимини эгаллади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 15 октябрдаги буйруғига асосан Самадов Салом Исматович Тошкент вилоят прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри Бош прокуратура матбуот хизмати маълумотига асосланиб хабар берди.

С.Самадов 1963 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1990 йилда Харьков юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1990 йилда Бухоро вилояти Ф.Хўжаев туман прокуратурасида бошлаб, Бухоро ва Навоий вилоятлари прокуратуралари органларида турли лавозимларда, 2005 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилояти прокурори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Аввал Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон ҳудудида буюк хитой деворига ўхшаш “буюк бақтрия девори” топилди

Россия Фанлар академияси Археология институти ходимлари Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти ҳамкабслари билан биргаликда эрамиздан аввалги III асрга мансуб ...

Бош прокуратуранинг ёлғон ахбороти

(Прокуратуранинг ёлғон гапи) Фуқаро Р.Ходжаевнинг Интернет тармоқларида тарқалган видеомурожаати юзасидан қуйидаги Прокуратуранинг тўқима ахборотлари маълум қилинади. ...

Тошкентда хоразмдан эшак гўшти олиб келганлар ушланди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги “Шаршара” колбаса цехига Хоразмдан 69 килограм эшак гўштини олиб келган икки шахс ва уни мол гўшти сифатида расмийларштирган цех ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400