Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қанча экани маълум қилинди

2018 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 млн 684 минг сўмни ташкил этган. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри Давлат статистика қўмитаси маълумоти асосида хабар берди.

Иллюстратив фото

Бунда иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам қўшиб ҳисобланган.

Таълим соҳасида 21 858та муассасада 998,2 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 38,3%ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 11 трлн 461 млрд сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 29,0%ни) ташкил этган. Таълим соҳасида ўртача ойлик – 1 млн 275 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг худди шу даврига нисбатан 17,1 фоизга ошди.

Саноат иқтисодий фаолият турида 603та корхонада 457,1 минг нафар (17,5%) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 10 трлн 495 млрд сўмни (26,5%) ташкил этган. Ушбу соҳада ўртача ойлик иш ҳақи 2 млн 550 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,6 фоизга ошган.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 1414та муассасада 431,4 минг нафар (16,5%) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 4 трлн 215 млрд сўмни (10,7%) ташкил этган. Соҳада ўртача ойлик иш ҳақи 1 млн 86 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 17,7 фоизга ўсган.

Логистика (ташиш) ва сақлаш иқтисодий фаолият турида 203та корхонада 115,7 минг нафар (4,4%) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 2 трлн 458 млрд сўмни (6,2%) ташкил этган. Мазкур соҳада ўртача ойлик 2 млн 361 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,7 фоизга ўсган.

Молиявий ва суғурта фаолияти иқтисодий фаолият турида 172та муассасада 67,2 минг нафар (2,6%) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 1 трлн 943 млрд сўмни (4,9%) ташкил этган. Соҳада ўртача ойлик иш ҳақи 3 млн 213 минг сўм бўлиб, 2017 йилнинг худди шу даврига нисбатан 27,6 фоизга ошган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2020 йилда мактаб ўқитувчиларининг ойлиги ошади

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йилда мактаб ўқитувчиларининг ойлигини оширишни топширган. Давлат раҳбари 23 август куни ўтган йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси, Молия ва ...

Президент қарори

  Ипотека кредитлари муддати 15 йилдан 20 йилгача узайтирилди 2-3 ва ундан кўп хонали квартиралар нархи 174 млн дан 320 млн сўмгача этиб белгиланди Президентнинг ...

Бухорода 18 ёшли йигит онасига рўзғорда ёрдам бериш учун дўкондан озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлади

Пешку туманидаги «Хуррам» маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтган очиқ сайёр суд мажлисида эндигина 18 ёшга тўлган С.О.нинг жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда ёшлар иттифоқи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400