Салим Ашуров Президент администрациясида ОАВ бўйича шўъба мудири бўлди

Шоир Салим Ашуров Президент администрацияси оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири этиб тайинланди, дея хабар бермоқда “Турон24” нашри.

Салим Ашуров

Шунингдек, Баҳодир Юнусов мазкур шўъбанинг бош консултанти, Элбек Долимов эса шўъбанинг етакчи консултанти лавозимига тайинланган.

Салим Ашуров узоқ йиллар “Туркистон” (ҳозирги “Ёшлар овози”) газетасида бош муҳаррир лавозимида ишлаган. Кейин эса Президент девонида масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

Баҳодир Юнусов бундан аввал кўп йиллар давомида Ўзбекистон МТРК тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган, сўнг Вазирлар Маҳкамасининг департаментларидан бирида ҳам ишлаган. 2017 йилда МТРК раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

Элбек Долимов эса Ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон қирғизистонга 100 млн. доллар кредит бермоқчи

Ҳозирда Қирғизистонга хизмат сафари билан борган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов мезбон давлат Бош вазири билан музокараралар ўтказди. Унда Ўзбекистоннинг Қирғизистонга ...

Биз россия билан яна 300 йил бирга бўлишга тайёрмиз

Биз Россия билан 200 йилдан бери биргамиз ва яна 300 йил бирга бўлишга тайёрмиз. Бундай фикрни Қирғизистоннинг Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров Россия Бош вазири ...

Ўзбекистон ҳудудларида “хавфсиз шаҳар” тизимини жорий этиш учун хитой 1 миллиард доллар ажратади

Шу йилнинг 24 сентябрь куни Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш режаси қабул ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400