Шаҳрисабз тумани ҳокими Холбобо Бозоров ҳам ишдан кетди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туман ҳокими Холбобо Бозоров лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Кун.Уз” нашри хабар бермоқда.

20 октябрь куни Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясисида вилоят ҳокими қарорига асосан Бозоров лавозимдан олиниб, унинг ўрнига вилоят иқтисодиёт бошқармасида фаолият юритиб келаётган Исроил Омонов туман ҳокими лавозимига тайинланган.

Холбобо Бозоров 2017 йил июнь ойидан туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Қайд этиш керакки, бу жорий ҳафта ичида ишдан кетган саккизинчи ҳоким бўлди.

14 октябрь куни бош вазир Абдулла Арипов раислигида пахта йиғим-терими масаласида бўлиб ўтган селекторда вилоятлар ҳокимларига республика бўйлаб 10 ҳокимни ишдан бўшатиш бўйича тақдимномалар киритиш ҳақида топшириқ берганди.

Ўша селектордан сўнг Фарғона вилоятида Фарғона шаҳри ва Фарғона тумани ҳокими, Хоразм вилоятида Урганч тумани ҳокими, Андижон вилоятида Олтинкўл тумани ҳокими, Сирдарё вилоятида Гулистон тумани, Тошкент вилоятида Ангрен шаҳри ҳокими,  Жиззах вилоятида эса Ғаллаорол тумани ҳокими ишдан олинди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мирзиёев қабулхонаси ёнида пикет қилган 5 нафар аёлдан бирини 5 суткага ҳибсга олишди

Жорий йилнинг 9 январь куни Тошкентда  Президент Мирзиёев қабулхонаси олдида 5 нафар аёл пикет уюштирди. Аёллар Тошкент, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидан бўлиб маҳаллий ...

Атамбаевни қўлга олиш операцияси давом этмоқда, ҳозирда 23 киши яраланди

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ҳибсга олиш бўйича маҳсус операцияси вақтида  жабрланганлар сони 23га етган. ...

Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин

Жой номларини ўзгартириш керак экан, бу ишни топонимистларга, тилшуносларга, этнограф ва тарихчиларга қўйиб беринг. Ҳадеб жой номларининг ўзгартирилиши тарих ва анъананинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400