Жиззахда судя ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Янгиобод туман судида судья ёрдамчиси вазифасида ишловчи Ш.Ж. Зомин тумани маъмурий судидаги танишлари орқали маъмурий суд қарори билан бир йилу саккиз ойга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган И.Ў.нинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонини қайтариб бериш эвазига унинг қайнисинглиси Д.Ж.дан бир миллион сўм талаб қилади. Бу ҳақда Sangzor.uz сайтига Жиззахдаги ҳуқуқни мухофазақилувчи органлар хабар беришди.

Судья ёрдамчиси вазифасида ишловчи Ш.Ж. Д.Ж.дан талаб қилинган маблағнинг

400 000 минг сўмини 2018 йилнинг сентябрь ойи охирларида олади.

Бу ноқонуний эканлигини тушиниб етган Д.Ж. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Давлат хавфсизлик хизматининг Зомин туман бўлимига ариза билан мурожаатқилади.

Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг тезкор ҳаракати натижасида 2018 йил 6 октябрь куни тунги соат 20.30 ларда Зомин туманининг “Лайлак уя” ҚФЙ ҳудудида кимёвий ишлов берилган 600000 минг сўм пулни Ш.Ж. пора сифатида олаётган пайтда қўлга олинди.

Ш.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 ва 28, 211-моддаларининг 1-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оав: узоқ кутилган ўзбек-тожик алоқалари. мирзиёевнинг душанбега давлат ташрифи

Президент Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9 март куни давлат ташрифи билан Душанбега келди. Душанбе аэропортида Шавкат Мирзиёевни Тожикистон ...

Афғонистонда бу йил 13 700 бола очликдан ўлган

Афғонистонда 13 700 дан ортиқ бола тўйиб овқатланмасликдан вафот этган. Бу ҳақда «Хьюман Райтс Уотч» ташкилоти хабар берди. Энг ёмони, бу бир неча йиллик статистика эмас. Бу ...

Москвада ўзбекистонлик сартарош куппа-кундуз куни ўлдириб кетилди

Ўзбекистонлик 24 яшар сартарош Достон Адеханов 13 октябрь куни Подмосковьеда ўз мижози томонидан ўлдирилди. Россия маҳаллий нашрларининг хабар беришича, сочи ёмон олинганини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400