Пиёз нархи кескин қимматлашди

Пиёз Украина ва Европа мамлакатлари бозорида ҳақиқий тренд бўлиб қоляпти. Хусусан, Польшада ушбу маҳсулот нархи ўн йиллик рекордни янгилаб, қимматлашишда давом этмоқда. Бу ҳақида “Халқ сўзи” нашри хорижий ОАВларга асосланиб хабар берди.

Экспертларнинг қайд этишича, биргина октябрь ойининг бошида Польша бозорида пиёз нархи ўртача 1,5 баробар ошган. Боз устига, поляк ишлаб чиқарувчилари талаб ортиши муносабати билан бу кўрсаткичларни ўзгартиришига тўғри келмоқда. Масалан, ҳафта бошидан буён ушбу сабзавот нархи қиймати 8 фоиз қимматлашган. Оқибатда бугунги кунда Польшада бир килограмм пиёз 1,2-1,4 злотий(0,32-0,37 евро)дан таклиф қилинмоқда. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 2,6 баробар қимматдир.

Бозор иштирокчиларининг кўпчилиги Польшада пиёзга нисбатан талаб юқори бўлгани учун унинг нархи яна ошишига ишончи комил. Боз устига, мазкур маҳсулотни нафақат маҳаллий улгуржи компаниялар, балки ноқулай об-ҳаво туфайли пиёз ҳосили камайиб кетган ЕИнинг бошқа давлатлари импортчилари ҳам сотиб олаётир.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Собиқ «абу сахий» бозори​даги тадбиркорларга кўчма савдо расталарини олиб ташлаш буюрилмоқда

16 январь куни собиқ «Абу Сахий» бозори, ҳозирги «Тошкент ипак йўли» савдо-комплекс мажмуаси ҳудудида фаолият олиб борувчи сотувчиларга савдо ўринлари ташқарисига ўрнатилган ...

Навоийда nexia портлаб, икки киши ҳалок бўлди

18 октябрь куни соат 06:20да фуқаро С.М. Nexia русумли автомашинани "Навоий-Зарафшон" йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётганида, автомашинага ўрнатилган газ баллон портлаб ...

Бишкекда сайловларга маъмурий ресурслар қўллашга қарши флешмоб бўлиб ўтди

17 сентябрь куни Бишкекдаги Ёшлар хиёбонида олий ўқув юртларидаги тазйиққа қарши ва ҚР президентининг эътиборини маъмурий ресурлар қўлланишига қаратиш мақсадида «Биз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400