“Ўзбекистон ҳаво йуллари” монополиясига барҳам берилади, компания иккига ажратилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси базасида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида қайд этилган, дея ёзмоқда “Халқ сўзи” нашри.

Ҳужжатга кўра, миллий авиакомпания қошида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports (аэропортни назорат қилиш бўйича) акциядорлик жамиятлари тузилиши белгилаб қўйилган ва уларнинг асосий вазифалари белгилаб берилган.

Компания матбуот хизматининг хабар беришича, ҳужжат билан авиакомпания тизимидаги давлат унитар корхоналари масъулияти чекланган жамият шаклига ўтказилади. Жумладан самолётларга техник ёрдам кўрсатувчи Uzbekistan Airways Technics ҳам МЧЖ шаклида қайта ташкил қилинади.

“Ўзаэронавигация маркази” эса Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилади. “Махсус авиацион ишлар бўйича авиакомпания” базасида “Uzbekistan Helicopters“ МЧЖ ташкил қилинади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Солиқ қўмита, бунча қўрқитаверасан?

Давлат солиқ қўмитаси блогерларнинг Telegram, Instagram, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда реклама жойлаб, шу йўл билан даромад орттиришига «ноқонуний фаолият» дея ...

“озодлик”: журналист солижон абдураҳмонов озод этилди

Ўзбекистонлик журналист Солижон Абдураҳмонов 9 йилу 4 ойлик қамоқ ортидан 4 октябр куни Қарши шаҳридаги Шайхали қамоқхонасидан озод этилди. Бу ҳақда Эзгулик инсон ҳуқуқлари ...

Бухорода  вилоят ҳокими сайёр қабули гидроузелда ўтказиладиган бўлди

Бухорода вилоят ҳокими Ўктам Барноев навбатдаги сайёр қабулни Бухоро туманидаги “Боғикалон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Панжа” гидроузелида ўтказадиган бўлди.  Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400