Риштон ва Пастдарғом туманларида газ портлади

8 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида ва Фарғона вилоятининг Риштон туманида содир бўлган газ чақнаши оқибатида 3 киши жароҳатланди, деб хабар қилади ИИВ матбуот хизмати.

Фото:ngnovoros.ru

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида “Мароканд” МФЙда яшовчи, нафақахўр Қ.С. уйида электр чироғини ёққан вақтида хонага ўрнатилган иситиш печи қувуридан сизиб чиқиб, тўпланиб қолган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Натижада Қ.С. куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Фарғона вилоятининг Риштон туманида “Пандигон” МФЙда яшовчи Т.Н. уйи ётоқхонасида электр чироғи ўчиб ёниши натижасида хонада бўлган иситиш печидан сизиб чиқиб тўпланган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Натижада Т.Н. ва бирга яшовчи 5 ойлик қизи Ш.С. турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон минтақада энг йирик бўлган гэслардан бирини қурмоқчи

Ўзбекистон Марказий Осиёда энг йирик гидроиншоотлардан бири бўлмиш Пском ГЭСи қуриш мақсадида лойиҳа-тадқиқот ишларига киришди. (more…)

Сурхондарёда ҳисори зотли қўй бирданига 5 та қўзили бўлди 

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманидаги «Нурли Диёр» маҳалласида ҳисори зотли қўй бирданига 5 та қўзили бўлди. Бу ҳақда «Дарё» нашри маълум қилди. Шахсий хўжалигида ...

Ижтимоий тармоқларда “фейк”ларга алданган ўзбек сегменти

“Фэйсбук” яратувчиси Марк Цукерберг ўзи яратган ижтимоий тармоғи ҳақида тўхталиб ўтар экан, “Фэйсбук” бирор компания бўлиш учун эмас, балки, инсоният бир бирига осон  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400