Ўзбекистонда 2021 йилда инфляция бир хонали рақам чегарасига етиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Пул-кредит сиёсати бошқармаси бошлиғи Рустам Маҳамадиев Марказий банкнинг инфляция бўйича прогнозлари ва пул-кредит сиёсатининг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар хусусида сўзлади, дея хабар берди«Sputnik».

Фото: «Sputnik»

Марказий банкнинг асосий мақсади нархлар барқарорлигини таъминлашдир. Ўрта муддатли истиқболда МБ инфляция таргетланишига ўтишни режалаштирмоқда — бу пул-кредит сиёсатининг режими бўлиб, унга кўра Марказий банк инфляция бўйича мақсадларни белгилайди ва унга эришиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади.

Кейинги йил биз йил натижаларига кўра 13,5—15,5 фоиз даражасидаги, 2020 йилда 10—12 фоиз даражадаги инфляцияни прогнозлаяпмиз. 2021 йилда инфляция бир хонали рақам чегарасига етиши кутилмоқда.

Марказий банкнинг долларлаштириш даражасини пасайишидан манфаатдор эканлигини таъкидлади, сабаби у пул-кредит сиёсатининг самарадорлигига, уни етказиш механизмига таъсир кўрсатади. Марказий банк бу йўналишда аниқ қадамлар ташламоқда.

Рустам Маҳамадиев, Марказий банк Пул-кредит сиёсати бошқармаси бошлиғи

Манба: “Дарё”

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Энди ўзбекистонда ҳайвонларга озор бергани учун жавобгарлик қатъий бўлиши кутилмоқда

Фуқаро Алан Пономарёвнинг петиция мурожаати «Менинг фикрим» порталида 10 мингдан ортиқ овоз тўплаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига юборилганди., деб ёзади “Кун.уз”. ...

Ўзбек пахтасининг 95% қўлда терилади

Ўзбекистонда бугунги кунда пахтанинг фақат 5 фоизигина техника томонидан терилади. Бу ҳақда “Ўзагромашсервис” ассоциациясидаги манбага таянган ҳолда Podrobno.uz нашри хабар ...

Ўзбекистонда евро курси 10332.75 сўм доллар эса 9446.65 сўм бўлди 

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 1 октябридан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9446.65 сўм этиб белгиланди. Бу эса ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400