Қозоғистонда электр энергия тарифлари 2025 йилгача ошмасмиш

Аввалроқ Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда электр, газ, сув, бензин учун тарифларни пасайтириш ҳақида кўрсатма берганди. Ҳукумат ушбу топшириқ 2019 йил 1 январдан бажарилишини маълум қилганди. Ҳали бу ҳаммаси эмас экан.

Фото:aktobetimes.kz

Қозоғистон энергетика вазирининг 14 декабрдаги буйруғи билан, электр энергия тарифларининг энг юқори қийматлари тасдиқланибди. Энг эътиборли жиҳати, 2018 йил охирида тасдиқланган бу тарифлар 2025 йилгача ўзгармайди.

Масалан, «Астана-Энергия» акциядорлик жамиятида 1 киловатт-соат энергия нархи 4,87 тенге, Олмаотадаги 1-, 2-, 3-ИЭМлари, Қапчиғай ГЭС, Каскад ГЭСдаги 8,33 тенге, Экибастуз ГРЭСда эса 5,76 тенге этиб белгиланган. Нима бўлганда ҳам, электр нархи 2025 йилгача ошмайди.

«Ўзбекэнерго» қўшнилардан бунақасини кутмаганди», — деб киноя қиляпти @kurbanoffnet. Ҳар сафар нархларни ошириш арафасида «қўшниларда ундоқ, қўшниларда бундоқ» дейишарди, қўшнилар эса нархларни шартта 2025 йилгача музлатиб қўйишди.

«Харажатларни ҳисоблашда бунинг қанчалар қулайлигини тасаввур қиляпсизми, айниқса бизнес учун», деб қўшимча қилган у. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ноябрь ойида электр энергия тарифлари ошди, 2019 йил 1 июнда яна ошади.

Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистонда ботокс, киприк олдириш, тирноқ ва татуировка қилдирдирган аёллар жаримага тортилиши мумкин

Туркманистонда аёлларга ботокс, киприк олдириш, тирноқ ва татуировка учун жарима солиниши мумкин. Гўзаллик салонлари мижозлари қонунни бузганликлари учун 300-500 манат ...

Ўзбеклар бошқа давлатлар аҳолисига қараганда эрта қарияпти

Британиянинг The Lancet илмий журнали турли мамлакатлардаги қариш белгиларининг ўртача ёшига бағишланган тадқиқот натижаларини эълон қилди, деб ёзади “Соф.уз” сайти. ...

Тошкент вилоятида янги шакар заводи қурилади

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов Бельгиянинг DSEC компанияси раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда Тошкент вилояти ҳудудида шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400