Тошкент вилоятида янги шакар заводи қурилади

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов Бельгиянинг DSEC компанияси раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда Тошкент вилояти ҳудудида шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда UzDaily га асосланиб “Соф уз” сайти хабар берди.

Шу мақсадда эҳтимолий заёмчилар, жумладан Германиянинг Commerzbank банки билан Ўзбекистонга кредит бериш ҳамда Европа кредит суғуртачилари гуруҳи Credendo билан лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ хатарларни қоплаш бўйича дастлабки музокаралар олиб борилган.

Музокаралар натижаларига кўра Commerzbank кредит ажратиш учун дастлабки шарт сифатида заёмчи бўлиб иштирок этувчи Ўзбекистон банкининг капиталлашуви камида 80—85 миллион еврони ташкил қилиши кераклигини белгилаган.

Бугунги кунда DSEC Ўзбекистонда «Шакар холдинг» МЧЖ билан фаол иш олиб бормоқда. Имзоланган келишув доирасида Тошкент вилояти ҳудудида DSEC технологиялари бўйича шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг қиймати 110 миллион еврони ташкил қилади. Ундан 25 миллион доллари Ўзбекистон томонидан, қолган маблағ эса сармоячилар томонидан ажратилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«қазақстан халық банкі» forbes рейтингидан жой олди

«Қазақстан Халық Банкі» акциядорлик жамияти Forbes журнали томонидан эълон қилинган дунёнинг энг йирик компаниялари йиллик рейтингидан ўрин олди. Қозоғистон банки ушбу ...

Хитой ўзбекистонда гўшт-сут кластерини ташкил этишга 100 миллион доллар ажратади

Хитойнинг DELMOR компанияси Жиззах вилоятида гўшт-сут кластерини ташкил этиш учун 100 млн. доллар сармоя киритади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида кўрсатиб ўтилди, ...

Собянин: москвада 200 мингга яқин одам ишсиз қолиши мумкин

Россия пойтахти Москвада хорижий компаниялар фаолиятини тўхтатгани туфайли 200 000 га яқин одам ишини йўқотиш хавфи остида қолган . Бу ҳақда 18-апрель куни Москва мэри Сергей ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400