Таиланд Миллий қонун чиқарувчи Ассамблеяси марихуанадан тиббий мақсадларда фойдаланиш, уни сақлаш, импорт-экспорт савдосига рухсат берди, деб ёзмоқда ЎзА сайти.
Унга кўра, давлат ташкилотлари, фармацевтика корхоналари, тиббий ва қишлоқ хўжалиги институтлари, шунингдек, транспорт ташкилотлари ҳам бу борада тегишли рухсат сўраб мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиши керак бўлади.
“Bloomberg“ хабарига қараганда, Таиланд Жануби-Шарқий Осиёда бундай қарорга келган илк мамлакат бўлди.