Бош прокуратура 400 минг доллар пора билан ушланган Бахтиёр Абдусаматов иши ҳақида маълумот берди

Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 2018 йил сентябрь ойи бошларида катта миқдордаги пора билан қўлга олинганди. Баъзи ахборот манбаларида тарқалган хабарга кўра, Абдусаматов қатор амалдорларга қарши кўрсатма бермоқда.

Бахтиёр Абдусаматов

Шунингдек, унинг устидан очилган жиноят иши доирасида шу кунгача 400дан ортиқ гувоҳ сўроқ қилингани иддао этилади.

Kun.uz ушбу маълумотга ойдинлик киритишни сўраб Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмоновага мурожаат қилди.

Унинг маълумот беришича, Юнусобод тумани собиқ ҳокими ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210 ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Билдирилишича, мазкур жиноят иши юритуви устидан Бош прокуратура тегишлича назорати ўрнатилган.

1976 йилда туғилган, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (1996) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (2003) тамомлаган Бахтиёр Абдусаматов 2018 йилнинг сентябрь ойи бошларида катта миқдордаги пора билан қўлга олинганди.

Маълумотларга кўра, Б.Абдусаматов инвесторга жой тақдим этиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.

Манба: “Kun.uz”

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мирзо улуғбекни ким қатл этган?

Ғарб тарихи жуда яхши ўрганилган. Турли воқеаларнинг энг майда тафсилотлари-ю, тарихий шахсларнинг суҳбатларигача биламиз. Ҳаттоки айрим арбоблар ўлимидан олдин нима дегани ...

Яккабоғ туманида ака-укаларни ҳамқишлоқлари ўроқ билан уришди

2019 йил 5 июль куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи 31 ёшли Э.Б. Сурнайтепа қишлоғидаги зовур олдида ўзаро жанжал туфайли ҳамқишлоқлари 27 ёшли М.К. ва унинг ...

Маст ииб ходими хизмат машинасида йўл патрул ходимини уриб ўлдирди

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲ натижасида тунда хизмат ўтаётган катта инспектор ҳалок бўлди. Бу ҳақда "UzNews.uz" нашри хабар қилмоқда. Фото:UzNews.uz   Жорий йилнинг 10 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400