ҲУҚУҚИНИ ҲИМОЯ ҚИЛГАН ШАХС БЕЗОРИ ЭМАС

Президент қабулхонаси ёнида намойиш ўтказган Нафосат Оллошукурова Тошкент шаҳар ИИББнинг Яшнобод тумани Чашма кўчасида жойлашган Тутқинларни махсус ушлаб туриш бўлимида мана бешинчи кун тутқинликда сақланмоқда. Мазкур муассасага бориб, Нафосат Оллошукуровага қачон рухсат берилиишини сўрагандим, муассаса қўриқчиси, навбатчи қоровул, исми-шарифини айтишдан бош тортган катта лейтенант дастлаб ҳеч қандай жавоб беролмаслигини, соат 11-00 да хабар олиш мумкинлигини билдириш билан чекланди. Соат 11-00 да қайта мурожаат қилганимизда катта лейтенант Нафосат Оллошукурова тунги соат 22-00 да озод этилишини маълум қилди. Катта лейтенантнинг бамайлихотир жавобидан жаҳл отига миниб, тилимга эрк беришга мажбур бўлдим. Чиркин тизимнинг чиркин фаолияти давом этаётганини, суд тизимида ишлаётган қонун посбонлари қонунларни билмаслигини, агар билганида эди Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддасига хилоф иш тутмаган бўлишини, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 29-моддасига кўра Нафосат Оллошукуровани қамай олмасликларини ёдларига солдим. Дарҳақиқат, 29-моддага биноан 14 ёшгача бўлган вояга етмаган фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаётган аёллар тутқинликка олинмайди. Нафосат Оллошукурованинг кичик фарзанди эса ҳали 3 ёшга ҳам тўлмаган ҳамда у фарзандларини ёлғиз ўзи вояга етказмоқда.

Ўзига қарши уюштирилаётган ноҳақликларга, адолатсизликларга, таъқибу босимларга чидай олмай алал-оқибат ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиб намойишга чиққан аёлга нисбатан бундай муносабатда бўлиш, бетонли зах хонага қамаб қўйиб “тарбиялаш” шунчаки инсонийликка ёт унсур эмас деспотизм ҳамдир. Менимча, бундай усулда жазо қўллаш ҳеч қачон самара бермайди. Айтганча, бизнинг давлатимизда қонун посбонларига қонун ҳақида гапирсангиз мутлақо ёқмайсиз. Юқоридаги “лекциям” билан табиийки мен ҳам безориларни махсус тутиб туриш муассасаси ходимларига ёқмадим. Шу боис улар Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Маъмурий ишлар бўйича судига мурожаат қилишимни билдириб, митти дарчани даст ёпиб қутулди.

Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳаммага ишлаган қонун ва қарорлар нега мухолифат фаолларига ишламайди?

  Мен Махмедов Қахрамон жорий йилнинг 11 февралида Қашқадарё вилоят, Қарши шаҳар ички ишлар бошқармасига ҳорижга чиқиш паспортини олиш учун керакли ...

18 февраль, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да ўтказилган BahsOnlineда виртуал президентлик сайловига номзодини қўйган Бирдамлик халқ ҳаракати раҳбари Баҳодир ...

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари абдулла азизов ишдан четлатилди

Энди у, буюк эҳтимолда,  Европага қайтиб кетса керак. Яна гап гаплар бор - “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ раисининг ўринбосари лавозимига тайинланиши ҳам мумкин. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400