Жорий йилнинг 10 январь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман Бешқўрғон 6-тор кўчасида яшовчи М.И. (исмли аёл)нинг уйи олдидан 8 бош қўйларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот ҳизмати маълум қилди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Бекобод тумани 2-Бўлим кўчасида яшовчи Б.Қ. исмли шахс содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.