Қирғизистонда рус тилини расмий мақомидан ажратиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилишмоқда

Қирғизистонда рус тилини расмий мақомини олиб ташлаш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилинмоқда. Бу  жамоавий сиёсий ва ватанпарвар кучларининг қурултойини бажариш қўмитасининг конститутициявий реформа учун тайёрланган қонун лойиҳасида ёзилаган етти таклифдан биридир.

Фото:gdb.rferl.org

15-январда Бишкекда ўтган мажлисда  жамоавий сиёсий ва ватанпарвар кучларининг  вакили Азимбек Бекназаров рус тилига бағишланган масалага мана бундай изоҳ берди.:

 – Рус тили бизга зарур. Аммо халқаро тил мақоми билан зарур. Чет давлатга чиққанда қўлланишимиз зарур. Боғчалардан бошлаб инглиз тили билан бир қаторда ўқитилиши зарур. Мақоми Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тили инглиз тили сингари халқаро тил бўлиши зарур. Давлат тили қирғиз тили бўлмоғи керак. Иш қоғозларининг барчаси қирғиз тилида юргизилиб, амалдорлар қирғиз тилида фаолият олиб бориши керак. Бундай қилмасак қирғизлар тарқалиб кетамиз.

Қирғизистондаги бир қатор жамоавий-сиёсий ва ватанпарвар кучлар конституциявий реформа ўтказиш бўйича қонун лойиҳасини  тайёрлади. Референдум ўтказишни жорий йилнинг 24-ноябрига тайёрлов режалаштирилган.

Етти савол ичида Конституцияни янгилаш, давлат бошқарув формасини танлаш, Жогорку Кенешнинг(парламент)нинг депутатларини сайлаш тизимини танлаш, ҳудудий реформа сингари масалаларни ўз ичиган олган.

Қирғизистонда рус тили расмий мақомга эга. Шаҳарларда ҳизмат кўрсатиш жойларида, кўп иш-қоғозлари рус тилида юргизилгани сабабли, аҳоли орасида бир қатор норозичиликларни келтириб чиқармоқда, деб ёзмоқда “azattyk” сайти.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Каттақўрғонда сохта мибчилар пайдо бўлди

Зарафшон газетасининг ёзишича, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида икки шоввоз - газ таъминоти ҳудудий филиалига қарашли туманлараро 4-сон газ таъминоти участкаси ...

Зулм дарахтининг баргига эмас илдизига болта уриш керак

Сўнги бир неча кун ичида ижтимоий тармоқда фаол бўлган диний фаолларнинг ҳибсга олиниши баъзи мулоҳазаларни билдиришга мажбур қилди. Иккита масалани гапирмоқчиман.  ...

Ўзбек тилини билмаган амалдор ёхуд муаммонинг илдизи қаерда?

1989 йилнинг 21 октябр​ь. Яна оз муддатдан сўнг,  «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилин​ганига нақ 30 йил тўлади. Қонун маданий мерос, ўзлигимизни англаш, миллий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400