Самарқанд вилояти Оқдарё тумани маъмурий суди раиси О.Ф. 50 доллар миқдорида пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб “UzNews” сайти хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, О.Ф. фуқаро А.Т.дан унга нисбатан тайинланган икки йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини қисқартириб бериш эвазига 100 АҚШ доллари миқдорида пул сўраган.
Жорий йилнинг 18 январь куни О.Ф. фуқаро А.Т.дан 50 долларни олиб, қолган 50 долларни тез кунда олиб келишини талаб қилган.
2019 йил 22 январь куни О.Ф. фуқаро А.Т.дан 50 долларни ўз хизмат хонасида пора тариқасида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ходимлари томонидан ушланган.
О.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210 моддаси 2 қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчи қамоққа олиниб, тергов олиб борилмоқда.