Светофорда тўхташ соғлиқ учун зарарли эканлиги маълум бўлди

Светофорлар йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш ва инсон ҳаётини асраш учун яратилган бўлса-да, аслида улар ҳайдовчилар учун хавфни юзага келтиради, деб ёзмоқда “Соф.уз” сайти. Аниқланишича, светофорда тўхтаб туриш вақтида ўпкаларга катта миқдорда ифлосланган ҳаво киради.

Фото:Finclub.net

Буюк Британиянинг Суррей университети тадқиқотчилари ҳайдовчилар автомобилда ҳаракатланиш чоғида ютадиган ифлос ҳавонинг 20 фоизи светофорда тўхтаган вақтида ўпкага тушишини аниқлади. Таъкидланишича, бундай тўхтаб туришларнинг умумий давомийлиги бутун сафар узунлигининг 2 фоизини ташкил этади.

Бунда гап автомобилдан чиқадиган ишланган газлардан ажраладиган специфик наноқисмлар ҳақида бормоқда. Улар астма, юрак ва қон-томир касалликлари, болалар оққон касаллиги каби оғир хасталиклар билан боғланади. Олимлар йирик тирбандликлар яқинида яшовчи, ишловчи ёки ҳаракатланувчи кишилар бундай касалликларга энг кўп чалинишини аниқлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда коронавирусга чалинганларни даволашда безгакка қарши доридан фойдаланишга рухсат берилди

Аввалроқ АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифатини санитар назорат қилиш бошқармаси коронавирусга чалинганларни “Гидроксихлорохин” ва “Хлорохин” билан даволашга ...

Оғриқ қолдирувчи дорилар қандай салбий оқибатларга олиб келиши маълум бўлди

Оғриқ қолдирувчиларнинг кенг қўлланилиши юрак етишмовчилиги туфайли шифохонага тушувчи беморлар сонининг кўпайишига олиб келмоқда. Гап яллиғланишга қарши нестероид дори ...

Шакарни кўп истеъмол қилиш мияни ишдан чиқариши аниқланди

Шакарни мунтазам ва хаддан зиёд истеъмол қилиш инсон миясига доимий стрессдек салбий таъсир кўрсатади. Ҳиндистондаги Миллий институт ва Янги Жанубий Уэлсьс (Австралия) ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400