Cotton Campaign ўзбек пахтаси бойкотини бекор қилмади

Пахта саноатида мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича халқаро кампания – Cotton Campaign Ўзбекистон ҳукумати делегацияси билан музокаралар олиб боргач, ўзбек пахтасининг бойкотини сақлаб қолишга қарор қилди. Бу мажбурий меҳнат буткул йўқ қилинмагунча юз беради, деб ёзмоқда “Кун.уз” сайти.

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг февраль ойи бошида Cotton Campaign вакиллари Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Танзила Норбоева, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» бошқарув раиси Илҳом Ҳайдаров билан учрашди.

Cotton Campaign сайтида хабар берилишича, музокаралар чоғида ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни тугатиш учун қабул қилинган чора-тадбирларни юксак баҳоладилар. Шу билан бирга, мамлакатда мажбурий меҳнат тўлиқ бартараф этилмаганлиги ва бу соҳада кўп ишлар қилиниши лозимлиги айтилган.

Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси 4 февраль куни АҚШга ташриф буюриб, халқаро ташкилотлар билан ўзбек пахтасининг бойкоти бўйича музокаралар ўтказди.

Ўнлаб инсон ҳуқуқлари ташкилотларини қамраб олган Cotton Campaign халқаро коалицияси 2010 йилда Ўзбекистон пахтасини бойкот қилиш бўйича кампанияни бошлади.

Бойкотга Nike, Zara, GAP, Levi’s, H & M, UNIQLO каби жаҳонга машҳур брендлар қўшилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистоннинг собиқ президенти турк кенгашининг оқсоқоли бўлди

Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов турк тилли мамлакатлар оқсоқоллари кенгашига аъзо бўлди. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинди. ...

Олмаотада икки автобус тўқнашган пайтда 18 киши жабрланди

22 июль, якшанба куни Олмаотадаги Қурманғози ва Дўстиқ кўчалари кесишган жойда иккита йўловчи ташувчи автобус юзмаюз тўқнашиб кетди. Натижада 18 киши касалхонага етказилди. ...

Шаршара (ҳикоя)

Ушбу ҳикояни “Шаршара” ресторани колбаса цехида эшак гўшти ишлатилган деган нотўғри тушунчага келиб қолганлар ўқисин! (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400