Фарғонада мактаб ўқувчиси кимёвий модда ичиб вафот этгани ростми?

Турли ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан мажбурлаб кимёвий модда ичдирилганлиги боис вафот этганлиги ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.

Иллюстратив фото

2019 йил 15 февраль куни соат 22:30 ларда Ўзбекистон тумани марказий шифохонасининг қабулхонаси берган хабарга асосан, Ўқчидашт қишлоғида яшовчи, 17-умумтаълим мактабининг 9–синф ўқувчиси Сардор Абдумаликов ўзининг эҳтиётсизлиги орқасидан номаълум дорини очиб, ота-онаси томонидан шифохонага олиб келинган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойига туман прокуратурасининг тезкор-тергов гуруҳи етиб бориб, тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида вояга етмаган С. Абдумаликов боши оғригани учун уйидаги жавондан номаълум дорини ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида ичиб олганлиги, кейин қорни оғриб қолганлиги, бу ҳақда ота-онасига айтгани, уни шифохонага олиб борганлиги, ҳеч ким унга мажбурлаб дори ичдирмаганлиги, оила аъзолари ва бошқа шахслар билан жанжаллашмаганлиги, уларга аччиқ қилиб дори ичмаганлиги, ҳеч ким билан адовати бўлмаганлиги аниқланди.

Туман халқ таълими бўлимидан олинган маълумотларга кўра, С.Абдумаликов 2019 йил 15 февраль куни мактабга келиб, олти соат дарс машғулотларига қатнашган. Мактабда ўқувчига синфдошлари ва педагоглар томонидан ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаган. Бу ўқувчи мактабнинг аълочи ва иқтидорли ўқувчиларидан бири эди.

Сардор ўн кун давомида шифокорлар назоратида даволанган ва умумий аҳволи яхшилана бошлаган. Аммо, 2019 йил 26 февраль куни унинг ҳолати ёмонлашиб, туман марказий шифохонасида вафот этган.

Айни кунларда мазкур ҳолат юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.Ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хотин-қизларни ҳимоя қилиши керак бўлган қўмита раҳбари ишни уларни ҳақорат қилишдан бошлади

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши керак бўлган қўмитанинг янги раиси Элмира Боситхонова ишини хотин-қизларни (деярли) ҳақорат қилишдан бошлади. Элмира ...

Туркманистонда ўқитувчиларга миллий либосда юриш мажбурияти юклатилиб, ўқувчиларга тақинчоқ тақиш тақиқланди

Туркманистон ҳукумати мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар ва айрим давлат амалдорларининг ташқи кўриниши устидан назоратни кучайтирди. Turkmen.news хабарига кўра, Ашхободда ...

Онажоним

Аброл Қаххоров.  Таржимон Моҳирабону Булутлар ортида ухлар сариқ ой. Қоронғу ўрмонга боққандек, гўё,  мен кўкка термулиб қарайман. Қайдадир, юлдузлар аро адашган онам, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400