Бош прокуратура Отабек Муродов истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни яна бир бор рад этди 

Аввалроқ, айрим Telegram каналлар ва ижтимоий тармоқларда бош прокурор Отабек Муродов лавозимини тарк этгани ҳамда унинг ўрнини ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов эгаллагани ҳақида маълумот пайдо бўлди, деб ёзади “Кун.уз” сайти.

Шу билан бирга, Бош прокуратура матбуот хизмати ўшандаёқ бош прокурор Отабек Муродов маҳкамадаги ўз ишини давом эттираётгани тўғрисида маълум қилди.

Бундан ташқари, ЎзА хабарига кўра, Нукус шаҳрида жорий йил сентябрь ойида ўз фаолиятини бошлаши кутилаётган Президент мактабининг қурилиш ишлари бошланди. Муассасага тамал тоши қўйилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган.

Ушбу таълим муассасасининг асосий мақсади ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг ҳар томонлама янада юксалиши учун зарур шароитлар яратишдир. Энг қобилиятли ўқувчилар танлаб олинадиган бу мактабда ёшларга математика, физика, кимё, биология фанлари, ахборот технологиялари ва хорижий тиллар илғор таълим услублари асосида чуқур ўргатилади.

Президент мактаби қурилиши бошланишига бағишланган тадбирда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари О.Раматов, Ўзбекистон Республикаси бош прокурори О.Муродов иштирок этган.

Бугун, 11 март куни, Бош прокуратура матбуот хизмати Отабек Муродов ҳозирда мамлакат раҳбарияти топшириғи билан Навоий вилоятида бўлиб тургани ҳақида хабар берди. У вилоятга ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан келган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бош прокуратура отабек муродов истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни яна бир бор рад этди 

Аввалроқ, айрим Telegram каналлар ва ижтимоий тармоқларда бош прокурор Отабек Муродов лавозимини тарк этгани ҳамда унинг ўрнини ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов эгаллагани ...

Чип-чип жўжаларим!

Куни кеча пешинда энди кўзим илинган экан, эшигимиз олдига икки машина келиб тўхтади. Эшитиб ётибман, машина эшиклари очилиб, камида тўрт ё беш киши тушди. Уйимга келган ...

“сайлов – 2015” нинг якуний натижаси: ғолиб – баҳодир чориев!

ВСКнинг 30.03.2015 й.даги қарорига кўра, 22 мартда ВСКнинг сайловчилар овоз бериши учун мўлжалланган махсус Ҳисоблагич дастурига хакерлик ҳужуми бўлганлиги ва шундан кейин ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400