Ўзбекистон қурол-яроғ ва ўқ-дорилар импортига харажатларни оширди

Ўзбекистон қурол-яроғ ва ўқ-дорилар импортини оширди, бундан Марказий банк ҳисоботи дарак беряпти, деб ёзади “Кун.уз” нашри.

2018 йилда мамлакатда 0,7 миллион долларлик қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, уларнинг қисмларини сотиб олди. Шу билан бирга, ўтган икки йилда бу мақсадга 0,3 миллион доллардан сарфланганди. Бу Марказий банк томонидан кўриб чиқилаётган, экспорт қилинмайдиган кам сонли товарлардан биридир.

Шунингдек, 2018 йилда Ўзбекистон санъат асарлари ва антикварлар буюмларини 0,1 млн долларга импорт қилди, 2016 ҳамда 2017 йилларда эса бу кўрсаткич 0,0 млн долларни ташкил этган.

Қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан маҳсулотлар импортига кўпроқ маблағ сарфланди. Агар 2016 йилда бунга 1,2 миллиард доллар кетган бўлса, 2017 йилда – 1,7 миллиард доллар, 2018 йилда эса – 2,4 миллиард доллар.

Қимматбаҳо металлар ва тошлар импорти кескин ошди – 2016 йилда бунга фақат 0,4 миллион доллар сарфланган бўлса, 2018 йилда – 40,7 миллион доллар.

Бундан олдин, 2018 йилда инвесторлар Ўзбекистондан 1,194 млрд доллар олиб чиқиб кетгани хабар қилинганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент шаҳар миб бошлиғи ўзгарди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармасига янги раҳбар тайинланди. "UzNews.uz" нашрининг ёзишича, 2019 йил 27 март куни Бюронинг Тошкент ...

“лукойл” ўзбекистонда газ қазишни 4 бараварга кўпайтирмоқчи

Россиянинг"ЛУКОЙЛ" ширкати Ўзбекистонда қазилаëтган газ миқдорини 2018 йилга қадар тўрт бараварга ошириш режасида. “Биз ҳозирда йилига 4 миллиард куб метр газ қазиб олаяпмиз¸ ...

Атирауда “тунги капалаклар” ин қурган сауна ва меҳмонхона фош этилди

Атирауда фоҳишалар маскани фош бўлди. Шаҳардаги сауналардан бирида ўн нафарга яқин "тунги капалак"лар ишлаган, дея хабар тарқатмоқда Nur.kz. Фото:Patrul.kz  Полиция енгилтак ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400