Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига борган Покистон миллий жамоаси Аргентинадан депорт қилинди

Футзал бўйича Покистон миллий жамоаси миллий хавфсизлик масалалари туфайли Аргентинадан депорт қилинди. Жамоа Халқаро футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган жаҳон чемпионатида қатнашиш учун ушбу мамлакатга келганди, деб ёзади «Трибуна.уз» сайти.

«Жамоанинг 7 нафар аъзоси Дубайда ушланди, қолганлар Эсейса аэропортига (Аргентинадаги энг йирик халқаро аэропорт – таҳр.) етиб келишганидан сўнг депорт қилинди. Аргентина Ташқи ишлар вазирлиги миллий хавфсизлик нуқтайи назаридан уларга виза беришни рад этди», – дейилади Аргентина футзал конфедерацияси матбуот хизмати хабарида.

Покистонлик футзалчилар билан боғлиқ воқеа чемпионат старт олишига 48 соатдан камроқ вақт қолган пайтда рўй берган, шунинг учун уларнинг ўрнига турнирда бошқа жамоа иштирок этмайдиган бўлган. Аввалроқ Канада миллий жамоаси ҳеч қандай тушунтиришларсиз мусобақада қатнашмаслигини билдирган, уларнинг ўрнини АҚШ футзал жамоаси эгаллаганди.

31 март куни бошланган Жаҳон чемпионати 7 апрелда ниҳоясига етади. Унда 15та жамоа курашга киришган. Покистоннинг иштироки бекор қилингач, мусобақада Осиёдан фақат Непал миллий жамоаси қолди. Иштирокчилар орасида Каталония ҳам бор. Каталонияликлардан ташқари, Европа номидан Франция ва Италия, шунингдек Африкада жойлашган Марокаш футзалчилари қатнашмоқда.

Қайд этиш керак, Халқаро футбол ассоциацияси байроғи остида ўтувчи ушбу мусобақа ФИФА томонидан тан олинмаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистоннинг ҳукмрон партияси пора билан қўлга тушган сафдошидан воз кечди

Тожикистон Халқ-демократик партияси Тожикистон Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг минтақалар тараққиёти ва инвестицияларни дастурлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ...

Хитой америкага қарши урушга тайёрланмоқда

  Хитой АҚШ билан қуролли тўқнашувга тайёрланмоқда. Буни Хитой Давлат хавфсизлик вазирлиги учун тайёрланган ҳужжат тасдиқлайди. Унинг муаллифларига кўра, пандемия ...

Ямандаги ҳусийлар саудиянинг нефть иншоотларига зарба берди

Эрон билан алоқаси бўлган Ямандаги исёнчи ҳусийлар гуруҳи Саудия Арабистонининг суюлтирилган газ ва денгиз сувини қайта ишлаш заводлари, нефть иншоотлари ва электр ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400