«Аҳмадбой» иши бўйича яна бир жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда

Жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман суди биносида судланувчилар А. Турсунбоев ва бошқаларга (судланувчиларнинг умумий сони — 16) нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бўлиб ўтмоқда.

“Газета.uz” нашрининг Ўзбекистон Олий суди матбуот хизматига таяниб ёзишича, судланувчилар А. Турсунбоев ва бошқалар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Ҳозирги кунда суд тергови ўтказилмоқда. Бугунга келиб 11,5 мингдан зиёд жабрланувчиларнинг 7 мингдан ортиғи сўроқ қилинди, 20 нафар гувоҳнинг кўрсатмалари тингланди.

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Х. Шермухамедов раислигида кўриб чиқилмоқда. Суд жараёни давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 21 февраль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида Аҳмаджон Турсунбоев, Олмос Қўчқоров, Иззатила Иброҳимов, Муроджон Турсунбоев, Ойбек Турсунбоев, Азизжон Турдиев ва Рашид Исмоиловга нисбатан суд ҳукми эълон қилинган. Уларга 7 йилдан 13 йилгача муддатдан озодликдан маҳрум этиш ва жарима жазолари тайинланди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ливияда ўғирланган ноқонуний муҳожирлар қутқарилди

Ливияда ўғирланган 110 нафар ноқонуний муҳожир армия бўлинмалари томонидан қутқарилди. Ливия Мудофаа вазирлигига қарашли 444- бригадаси томонидан берилган ёзма маълумотда, ...

75% киракашлар лицензиясиз ишлаётир

Қашқадарё вилояти Китоб туманида лицензиясиз йӯловчиларни ташиётган такси ҳайдовчилари ишига оид профилактик текширув ишлари олиб борилди. (more…)

Ўзбекистонда ойига 400 минг сўмга қандай қилиб яшаш мумкин?

Кейинги пайтда янги иш ўринлари очилаётгани ҳақида кўп гапираяпмиз. Оммавий ахборот воситаларида қайсидир ҳудудда янги цех очилиб, минглаб янги иш ўринлари яратилгани, бошқа ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400