Жорий йилнинг 5 апрель куни Яшнобод туманида яшовчи фуқаро “Спарк” машинасида Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимини уриб юборган. Бу ҳақда телеграмдаги Zed News канали ёзмоқда.
Ҳайдовчи “ТХАЙ-Дўрмон” кўчалари чорраҳасида вужудга келган тирбандликда қолиб кетгани айтилади. Ходим тан жароҳати билан ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.