Кундуз куни транспорт воситалари чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шартлиги белгиланди

Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори (292-сон, 09.04.2019 й.) қабул қилинди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги Telegram-каналида.

Ўзгартиришларга мувофиқ:

  • светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхташ чизиғи олдида тўхтаганда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак;
  • Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимлари айрим йўл участкаларида ҳаракат тезлигини (тегишли йўл белгиларини ўрнатиш) пасайтиришга ваколатли;
  • аҳоли пунктларида иккита ҳаракат бўлаги бўлган ва ўртада трамвай изи бўлмаган бир томонлама ҳаракатли йўлларда тўхташга рухсат этилади;
  • айланма ҳаракат чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситаси айланага кириб келаётган транспорт воситларига нисбатан устунликка эга;
  • куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шарт;
  • қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ овқат ва шу каби тўкилувчи товарларини ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал ёпилган бўлиши керак;
  • велосипед ва мопед ҳайдашда рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш тақиқланади.

Бундан ташқари ўзгартиришлар билан 28 та янги йўл белгилари киритилди. Қизил чироқда ўнгга ҳаракатланиш, радар, пиёда ва велосипедчилар учун ташкил этилган йўлак каби белгилар шулар жумласидандир.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дхмдан битта “справка” олиш 40 минг сўмга боради

Zed News телеграм каналининг ёзишича, Давлат хизматлари марказларида битта маълумотнома олиш деярли 40 минг сўмга тушаркан. "Судланганлик ҳақида справка олишим керак эди. ИИБ ...

Аркадий бабченко ўз ‘ўлими’ ҳақида: ‘ҳеч нарсадан уялаётганим йўқ’

Журналист Аркадий Бабченко ўзининг Киевда саҳналаштирилган ўлимидан сўнг Украина фуқаролигини олишга қарор қилди. У Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) махсус амалиётида қандай ...

Маърифатпарвар ислохотчининг қулаши

Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келган кейинги икки йил ичидаги барча ноқонуний, нолегитим воқеа ва ҳодисалар асосан якка кўринишда содир бўлди. Бу – янги ҳокимият ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400