ЕХҲТ Ўзбекистонни баъзи ОАВни блоклашни тўхтатишга чақирди

ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир Ўзбекистон ҳукуматини айрим оммавий ахборот воситаларини блоклашни тўхтатишга чақирди. Расмий мурожаат халқаро ташкилот веб-сайтида эълон қилинган, деб ёзади «Кун.уз» нашри.

«Мен ҳукуматга онлайн-ОАВга тўсиқсиз киришни таъминлаш учун қатор ислоҳотлар ўтказиш илтимоси билан чиқдим. Давлат органларига шуни такрорлаб ўтмоқчиманки, ҳар қандай блоклаш чораси фақат халқаро стандартларга мувофиқ оқланиши, истисно тариқасида қўлланилиши ҳамда қонуний мақсадга қатъий мутаносиб бўлиши мумкин», – дея таъкидлаб ўтди у ўз мурожаатида.

Унинг маълум қилишича, Ўзбекистонда Ozodlik, Eurasianet.org, AsiaTerra, Uzmetronom, «Фергана.ру» ва бошқа онлайн-нашрлар ҳамон блокланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Интернетда экстремистик ёки нафрат уйғотишга сабаб бўлувчи маҳсулотларни тарғиб қилувчи» оммавий ахборот воситаларини блоклаш тўғрисида қарор қабул қилди.

«Бироқ, на тақиқланган ресурслар рўйхати, на кўрсатилган ОАВни блоклашга олиб келган аниқ мезонлар эълон қилинмади», – деди ЕХҲТ вакили.

Арлем Дезир Ўзбекистон ҳукуматини блокланган сайтларга киришни қайта тиклаш ва мамлакатда ахборот олиш ҳамда фикр билдириш эркинлигига алоқадор қонунлар ва ҳуқуқий ҳужжатларни ислоҳ қилишга чақирди.

«Иштирокчи давлатлар ОАВ эркинлигига оид ўз қонунлари, сиёсати ва амалиёти халқаро мажбуриятларга тўлиқ мос келишини таъминлаши шарт», – дея хулоса қилди у.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда бош вазир ваъдаси бажарилмади – банклар нақд доллар сотмаяпти

Тошкентдаги банкларнинг валюта айирбошлаш шоҳобчаларида 2 октябр куни жисмоний шахсларга валюта нақд кўринишда сотилмаётгани хабар қилинмоқда. (more…)

Гондурас собиқ президенти рафиқаси роса элена бониля ўғирлик ва фирибгарликда айбланмоқда

Гондурас собиқ президенти Порфирио Лобонинг рафиқаси Роса Элена Бониля Тегусигальпа шаҳри суди томонидан коррупцияда айбдор деб топилди. «ТАСС»нинг хабар беришича, бу ҳақда ...

Ақшда шинжондан товар импорт қилишни тақиқловчи қонун кучга кирди

АҚШда 21-июндан бошлаб Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном туманидан товар импорт қилишни тақиқловчи қонун кучга кирди. Ҳужжатни ўтган йилнинг охирида президент Жо Байден ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400