Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт стол) қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

– ариза-анкета;

– биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

– илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);

– ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);

– ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий ҳужжатлар;

– давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;

– ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги – вояга етмаганлар учун;

– фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти – вояга етмаганлар учун.

Барча ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг хорижга чиқиш биометрик паспорти 10 иш кунида берилиши лозим.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«блогерлар ҳам одамми, ака» деган гаплар ўтмишда қолди

Сўнгги йилларда менга энг кўп айтилган гаплар рўйхати билан танишинг: - Сиёсатга қарши чиқма! - Оқимга қарши сузма! - Ҳукуматни танқид қилма! - Бу кетишда тепадагилар сени ...

Хорижга чиқишни чеклаш қандай миқдордаги қарздорлик учун қўлланилади?

Фото:© Sputnik / Амир Исаев Қонунчиликка кўра айрим ҳолларда чет элга чиқиш чекланиши мумкин. Масалан, агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса — ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400