Қашқадарёда йўловчи поезди вагонлари рельсдан чиқиб кетиб, ағдарилди

Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги «Чашмаиҳофизон» темирйўл станцияси яқинида 1 майга ўтар кечаси «Ўзбекистон темир йўллари»нинг «Деҳқонобод—Бойсун—Қумқўрғон» йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди вагонлари рельсдан чиқиб кетган.

«Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ағдарилган вагонларнинг йўловчилари автобусда ташилган. Ҳодиса ҳақида расмий ахборот берилмаган, жабрланувчилар ҳақида маълумот (ҳозирча) йўқ», дея ёзмоқда «Дарё-LIVE».

Мазкур масала юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати билан боғландик. Матбуот хизмати вакилларидан бири вазият бўйича ҳозирча ахборот йўқлигини, тез орада баёнот берилишини билдирди.

6 апрель куни Деҳқонобод тумани Оқработ қишлоғида кучли ёмғир ёғиши оқибатида ер сатҳи чўкиб, темир йўлга зиён етгани ва поезд қатнови тўхтаб қолган, кейинроқ тикланганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Швецияда ўзбекистон фурақоси вафот этди

Ўзбекистоннинг Берлин шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Швециянинг Стокгольм шаҳрида жорий йилнинг 21 июнь куни 10.09.1983 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси ...

Ўзбекистонда иш ҳақи, стипендия ва пенсияларни индексация қилишга 3,4 трлн сўм ажратилади

Иш ҳақлари, стипендиялар, пенсия ва нафақаларни индексация қилиш учун давлат бюджети ва Пенсия жамғармасидан 3,474 трлн сўм ажратилади. Бу ҳақда 15 июль куни бўлиб ўтган ...

Приморск ўлкасида ўзбекистонлик 11 яшар бола оламдан ўтди

Владивостокдаги бош консулхона маълумотига кўра, 30 июль куни Приморск ўлкасида бахтсиз воқеа оқибатида 11 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ш.Н. оламдан ўтди. 25 июль куни ушбу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400