Ўзбекистон БААга 1 миллион фуқарони ишга жўнатмоқчи 

Ўзбекистон ва БАА меҳнат ресурслари соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан маълум қилишларича, ушбу ҳамкорлик доирасида 1 миллион нафаргача Ўзбекистон фуқаросини БААга вақтинчалик меҳнат фаолиятига юбориш режалаштирилмоқда, деб ёзади “Дарё” нашри.

Лекин бу эртадан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари ишлагани Дубайга кетиши мумкин, дегани эмас. Ўша 1 миллион ўзбекистонликнинг БААга жўнатиш қачон бошланиши, катта эҳтимол билан, келишувни имзолаганлар ҳам билмайди. Масалан, БААга кетадиган ишчиларни саралаб олиш механизмини 2020 йил охиригача татбиқ этишмоқчи (лекин улгуришмаслиги ҳам мумкин). Қачон рўёбга чиқарилса ҳам, бу яхши келишув, яхши ташаббус (чунки меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга пахта ёки мева-сабзавотларда кўра кўпроқ фойда келтиради).

Маълумотларга кўра, ҳар йили 42—44 минг нафар ўзбекистонлик БААда бўлади, уларнинг 4,2 минг нафари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ушбу давлатга ташриф буюради. БААдан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 35 миллион долларни ташкил этган бўлиб, бир ойлик ўртача ўтказма миқдори 700 долларга яқин. Таққослаш учун, Россиядаги меҳнат муҳожирлари ойига ўртача 400 доллардан камроқ пул юборади. Қайд этишларича, Ўзбекистон фуқароларининг 4,7 фоизи, агар зарур шароитлар яратилса, БААда ишлаш истагини билдирган.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати Европа мамлакатлари, Туркия, Жанубий Корея, Японияга 100—150 минглаб ишчиларни юбормоқчи экани, шунингдек, меҳнат муҳожирлари томонидан Ўзбекистонга юборилаётган пул миқдорини 2018 йилги салкам 5 миллиард доллардан  2021 йилга бориб 7,2 миллиард долларгача етказмоқчи экани маълум бўлган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижон туманига «пичоққа илинадиган раҳбар йўқ»лиги учун вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи муваққат ҳоким бўлди

Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Фурқатбек Бузруков Андижон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаган. Бу ҳақда, «Xabar.uz» асосланиб, “Дарё” ...

Тўрақўрғонда “lacetti” ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай бетон тўсиққа урилди

2019 йил 3 сентябрь куни соат 01:30ларда Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшаган 31 ёшли Ш.Н.ўз бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинани Тўрақўрғон туманидан ўтувчи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400