Россияда Георгий лентаси билан боғлиқ катта можаро юз берди

Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида Георгий лентаси билан боғлиқ катта можаро юз берди ва бунинг ортидан бутун мамлакат Георгий лентасини муҳокама қилаяпти. Бу ҳақда zarnews.uz хабар бераяпти.

Воқеа қўйидагича бўлган: Нижний Новгород фуқароси шаҳардаги магазинлардан бирида фашистлар рамзи туширилган Георгий лентасини кўриб қолади ва уни расмга тушириб Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига қўйиб юборади.

Шундан сўнг магазинни қисқа вақт ичида одам босиб кетади. Кимлардир ўша лентадан “эсдалик учун” сотиб олса, яна кимдир магазин сотувчилари ва эгасидан савдодан ўша ленталарни олиб қўйишни талаб қилади. Фашистлар рамзи туширилган ленталарни савдодан олиб қўйишни талаб қилганлар орасида маҳаллий журналистлар ҳам бўлган. Магазин эгаси ленталарни савдодан олмаслигини, кимдир ўзини “ватанпарвар”, деб билса ўша ленталарни сотиб олиб, кейин билганини қилиши мумкинлигини айтади. Орада журналистлардан бири ва магазин эгаси билан енгил муштлашув бўлиб ўтади. Шундан сўнг ҳодисага ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари аралашадилар.

Нижний Новгороддаги магазинда фашистлар рамзи туширилган Георгий лентаси сотилаётгани ҳақидаги хабар бутун мамлакатга тарқалди. Орадан бироз ўтиб, магазинни ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари босишди ва савдода турган ленталарни олиб қўйишди. Шундан сўнг ўша ленталар қаердан ва қандай йўл билан Нижний Новгороддаги магазинга келиб қолгани ҳақида суриштирувлар бошланди.

Маълум бўлишича, магазин эгаси лентани Хитойдаги бир корхонага буюртма берган. Буюртма орасидан эса бир қисмига фашистлар рамзи туширилган ленталар чиққан. Магазин хизматчилари эътиборсизлик билан уни ҳам растага чиқаришган. Магазин эгаси лентага фашистлар рамзи урилганини билганидан кейин ҳам уни олиб ташламаган. Сабаби, бу пайтда айнан шу лентадан сотиб олишни хоҳлаб магазинга кўплаб харидорлар кела бошлаган.

Бу воқеа оммавий ахборот воситаларида ёритилар экан, россияликлар ижтимоий тармоқларда иккига ажралиб ўзаро Георгий лентасини  муҳокама қилишни бошлаб юборишган. Уларнинг айримлари Георгий лентасининг Иккинчи жаҳон урушига алоқаси йўқлигини, у асосан Чор Россияси рамзи эканини, шунингдек “сотқин” генерал Власов айнан ана шу лентадан фойдаланганини ёзса, иккинчи тараф уларни инкор қилиб “Георгий лентаси россияликлар учун мудом Ғалаба рамзи бўлиб келганини”, таъкидлашмоқда. Шунингдек, Россияда фашистлар рамзи туширилган Георгий лентаси сотилганини Россия уруш ветеранлари жамияти шармандалик, деб баҳолади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тиббиёт. чироқчи. осмон узоқ, ер қаттиқми?

Кун-кунаро янгилик. Айниқса, тиббиёт соҳасида:  тизимида ислоҳотлар жадал суръатлар билан давом этмоқда. Келтирилаётган энг сўнгги русумдаги тиббиёт анжомлари, инвентарлар... ...

Вояга етмаган фарзанди бор аёлларнинг хорижга чиқишини чеклаш таклифи билдирилди

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида туманни комплекс ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси ...

Мирзиёевнинг андижонга уюштиражак сафари тадбиркорларга қимматга тушмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига сафари арафасида Андижон – Хонобод оралиғидаги 77,2 километрли тош йўллар ва йўл бўйидаги объектлар таъмирланмоқда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400