Шереметьевода ёнган самолётдаги 78 кишидан 37 нафари тирик қолган

Россия тергов қўмитаси томонидан хабар қилинишича, Шереметьево аэропортига қўниш чоғида ёниб кетган Sukhoi Superjet 100 (SSJ-100) самолётида бўлганлардан 37 киши тирик қолган.

Москва – Мурманск йўналишида учган самолётда умумий ҳисобда экипаж билан қўшиб ҳисоблаганда 78 киши бўлган. Охирги маълумотларга қараганда улардан 37 нафари тирик қолган. Тергов қўмитаси бошқа маълумот беришдан тўхтаб турибди.

Айни вақтда кўплаб йўловчиларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Қутқарувда иштирок этган ходимларнинг айтишича, улар ҳеч кимга айтмаган ҳолда ўз уйларига йўл олган бўлишлари мумкин, аммо ҳалок бўлгани эҳтимоли кўпроқ.

Самолёт бортида 13 инсоннинг жасади топилган, улар орасида икки боланинг жасади бор. 10 нафар яраланган инсонлардан иккисининг ҳолати ўта оғир. Айни вақтда полиция ходимлари самолёт бортида бўлганларнинг уйлари ва улар турган меҳмонхоналарни қидириш билан банд.

Эслатиб ўтамиз, кеча оқшом Sukhoi Superjet 100 (SSJ-100) самолёти Шереметьево аэропортига қўниш чоғида ёниб кетган эди. Экипаж аъзоларидан бирининг сўзларига қараганда, Мурманск томон йўл олган самолёт Шереметьево аэропортидан учиб кетгандан сўнг бироз вақт ўтиб чақмоқ урган ва автоматика тизими ишдан чиққан. Шундан сўнг дарҳол ҳалокат сигнали берилган ва Шереметьевога қайтишга қарор қилинган.

Воқеа жойидан олинган лавҳаларга қараганда Sukhoi Superjet 100 (SSJ-100) қўниш чоғида бир неча бор сакраб кетган ва унинг дум қисмида ёнғин бошланган.

Манба:Хабар.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонлик спортчи бекзод нурматов жангдан кейин инсультга учраб, вафот этди

Ўзбекистонлик жангчи Бекзод Нурматов 28 ёшида вафот этди, деб ёзади “Трибуна.уз” сайти. 4 октябрь куни спортчи Грозний шаҳрида ўтказилган Absolute Championship Akhmat 100 ...

Ўзбекистон республикасининг жиноят кодексига тиланчилик тўғрисида модда киритилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва ...

Тенгсизлик қаердан келиб чиқмоқда?!

Анчадан буён бир нарса ҳақида ўйлаб юрардим. Биз кўриб турган телевидиниянинг иш юритиш, ахборот узатиш, олиш, кўрсатувлар савиясида мана катта икки йилдирки, Президент бир ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400