Россияда пичоқланган аёл Ўзбекистонда дафн этилди

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими Тула области Узловая шаҳрида фуқаро У.Эгамуротованинг ўлдирилиши билан боғлиқ вазиятни кузатиб боришда давом этмоқда, дейилади ТИВнинг расмий сайтида.

Билдирилишича, марҳума келиб чиқишига кўра ҳақиқатдан ҳам ўзбекистонлик бўлиб, 2011 йилда доимий яшаш жойини Россияга кўчирган ҳамда Россия Федерацияси фуқаролигини олиб Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечган.

2019 йилнинг 1 май куни У.Эгамуротованинг жасади, ватандош сифатида, Ўзбекистонга етказилди ҳамда 2 май куни ватанда дафн этилди. Жасадни жўнатиш ва дафн этиш харажатларини россиялик иш берувчи ўз зиммасига олди. Марҳуманинг 3 нафар фарзанди – Россия фуқаролари Тула вилоятида ўз оталари – Россия фуқароси қарамоғида қолди.

Айни пайтда Тула вилояти Тергов бошқармаси Узловая шаҳри тергов бўлими томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноят (одам ўлдириш) аломатлари бўйича очилган жиноят ишининг тергов жараёнлари давом этмоқда. Мазкур жиноятни содир этганликда гумонланаётган Россия фуқароси қамоққа олинган.

Айни пайтда у билан тергов ишлари олиб борилмоқда ва у Россия Жиноят кодекси доирасида ўз қилмишига яраша жазо олади, дейилади хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бугун халқаро “рахмат” куни

Бугун рахмат айтиш куни. Бу сана ҳақида эшитганмидингиз! (more…)

Зангиота туманида 500та хонадон газсиз қолди

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги қарийб 500та хонадон газ таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида айтилади. Қайд этилишича, ...

Яккабоғда ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган баҳриддин исомов озодликка чиқарилди

Яккабоғда ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркор озодликка чиқарилди. Бу ҳақда “EVERYDAY.UZ” хабар қилди. Маълум бўлишича ҳоким ўринбосарни ёқиб юборган тадбиркор ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400