Россияда ўзбекистонлик талаба патент олмай кечки вақтда гипермаркетда сотувчи бўлиб ишлагани учун қўлга олинди

2019 йилнинг 2 май куни ОАВда Россия гидрометерология университети 2-босқич талабаси, Ўзбекистон фуқароси М.Йўлдошевнинг қўлга олинганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. 

ТИВ хабарига кўра, М.Йўлдошев ишлаш учун рухсатнома (патент) олмай кечки вақтда гипермаркетда сотувчи бўлиб ишлаган. 30 апрель кечаси харидорга устаранинг қандай ишлашини кўрсатаётганда, устара учи чиқиб кетган ва харидор кўзига теккан. Харидорни касалхонага, ҳамюртимизни қўлга олиб полиция бўлимига олиб кетишган.

Туман судида М.Йўлдошевга 5000 рубль миқдорида жарима белгилаш ва Россия ҳудудидан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган. Айни пайтда М.Йўлдошевга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодекси 291-модда 3-банди (мансабдор шахсга пора бериш) бўйича жиноий иш ҳам текширилмоқда.

2 май куни мазкур вазият мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«блогерни тунаган қароқчилар»

Тошкентлик блогер бошидан ўтказган ғаройиб бир воқеа ҳақида бизга ёзиб юборибдилар. Уни қуйида жузъий таҳрир билан эътиборингизга ҳавола қиляпмиз. «Инстраграм»да 300 минглик ...

Аҳмад шаҳид: ўзбекистонда аҳолининг диний саводхонлигини ошириш керак

Тошкентда октябрь ойининг бошида 10 кунлик ташриф билан бўлган БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид сафар якунлари ва натижалари ...

Фарғонада коллеж ўқувчиси мактаб ўқувчисини пичоқлади

Коллежнинг 3-босқич ўқувчиси ўрта умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчисини пичоқлади. Бу ҳақда ИИВ нинг матбуот ҳизмати маълум қилди. Иллюстратив фото 2019 йил 28 февраль ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400