Ўзбек ҳокимларига янги ўринбосар лавозимлари жорий қилинди

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4332, 23.05.2019 йил) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Қарорда таъкидланишича, фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш, шунингдек бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган инвестиция лойиҳалари («йўл хариталари»)ни ишлаб чиқиш бўйича идоралараро комиссиясининг ишчи органи функциялари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги зиммасига юклатилди.

Вазирликка қўшимча равишда 70 та бошқарув ходимлари штат бирлиги, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар  инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаларига 5 тадан  штат бирликлари ажратилди.

Қарорга мувофиқ, қуйидаги лавозимлар жорий этилди:

  • ҳоким ўринбосари – вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи;
  • ҳоким ўринбосари – туман (шаҳар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи.

Қарор билан айрим вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларидаги бир қатор лавозимлар, жумладан, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларидаги ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими тугатилди.

Вилоятларда, туманларда (шаҳарларда) кичик саноат зоналарини ҳамда Тошкент шаҳрида саноатни ривожлантириш борасидаги вазифалар ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли биринчи ўринбосари зиммасига юкланди.

Шунингдек, қарор билан Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази ташкил этилиб, унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Марказ директори Ҳукумат томонидан тайинланади ҳамда у моддий таъминот, ижтимоий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Халқ банки ходимлари 100 минг долларни ўзлаштириб юборди

Фарғонада банк ходимлари 100 минг долларни ўзлаштириб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар қилмоқда. "2019 йил 6 февраль куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳудудида ...

Ўзбекистон тарихида илк марта сенатга аёл киши раис бўлиши мумкин

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг хабар беришича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баситханова Эльмира ...

Дипломли ходим керакми ёки илмли мутахассис…

2018 йилги маълумотларга қараганда, Билл Гейтснинг маблағи 90,5 млрд доллардан ортиқ экан. Шунга қарамасдан у маблағини фарзандларига мерос қолдирмасдан ҳаммасини ўзининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400