Германия Ўзбекистонга тиббиётни ривожлантириш учун 120 млн евродан кўпроқ маблағ ажратади 

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонга 2 кунлик ташрифи давомида Ўзбекистон ҳукуматини ислоҳотлар йўлини давом эттиришга чақирди. Бу ҳақда DW немис нашрига таяниб “Кун.уз” ёзмоқда. Штайнмайер Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралардан кейин Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги ютуқлари ортидан “катта ҳурмат билан” кузатишини таъкидлаб ўтган.

“Марказий Осиё республикаси раҳбарияти ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттириши керак”, деб қўшимча қилган Германия президенти.

Шавкат Мирзиёев, ўз навбатида, “Ислоҳотлар ҳар доим ҳам сўзсиз қўллаб-қувватланмаслигини, бироқ орқага йўл йўқлигини” таъкидлаб ўтган.

Шу куниёқ икки давлат вакиллари ҳамкорликни кенгайтириш ҳақидаги келишувни имзолашган. Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш масалалари вазирлиги кейинги 2 йил ичида бу мақсадларда 123,8 млн евро ажратишга ваъда берган.

Нашр маълумотларига кўра, ўзаро ҳамкорлик Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш ва барқарор иқтисодий ривожланишни қамраб олади. Берлин ажратадиган маблағлар, жумладан, Ўзбекистон вилоятларидаги шифохоналарни модернизациялаш, тиббий персонал учун таълим дастурлари, силга қарши кураш ҳамда қишлоқ хўўжалигини мустаҳкамлаш учун йўналтирилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нурсултон назарбоевнинг 3 қизидан 9 набираси бор

Назарбоев набиралари билан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг набиралари кимлар деган саволлар табиийки кўпчиликни қизиқтиради. Президентнинг уч нафар қизидан ...

Ўзбекистон халқ артисти ортиқ отажонов вафот этди

17 май куни Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов 72 ёшида вафот этди. Жаноза маросими бугун аср намозидан кейин бўлиб ўтади ва Ўрикзор даҳасидаги Саид Ваққос Ота ...

Ўзбекистон туркиядан 24 та “ejder yalçın” 4х4 русумидаги турк зирҳли машинасини олди

Ўзбекистон Қуролли Кучлари “Ejder yalçın” 4Х4 русумидаги 24 та турк зирҳли машинасини қабул қилиб олди. Бу ҳақда Дунё қурол савдоси маркази Туркия Ҳарбий-саноат комплекси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400