Пензадаги автоҳалокатда жароҳат олган ўзбекистонликлардан бири вафот этди

Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019-йилнинг 6-июн куни Пенза вилоятида йўл-транспорт ҳалокатига учраган ҳамюртларимиздан бири ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистон фуқароси Патиллоев Шерали Холназарович (06.09.1983) Кузнетск туманлараро касалхонасида вафот этган.

4-июн куни у ва бошқа 7 нафар Ўзбекистон фуқаролари Пенза вилояти ҳудудидан ўтувчи М5 «Урал» трассасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бош мия жароҳатлари билан юқорида қайд этилган касалхонага жойлаштирилган эди.

Бош консулхонага Пенза вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бугун тақдим этилган маълумотларга кўра айни пайтда қуйидаги фуқаролар ушбу даволаш муассасасининг реанимация бўлимида:

  1. Каракулов Зиёдулло Муртазоевич, 05.11.1968-й.да туғилган;
  2. Абдуравитов Суннат Исломитдинович, 06.05.1995-й.да туғилган;
  3. Турдалиева Соҳибахон Жураевна, 24.03.1973-й.да туғилган;

травматология бўлимида:

  1. Егамбердиев Равшан Халимжанович, 08.06.1987-й.да туғилган;
  2. Косимов Фазлиддин Бахриддинович, 05.03.1986-й.да туғилган;
  3. Абдуравитов Мусурмон Абдихалил ўғли, 15.05.1995-й.да туғилган;
  4. Сафаров Нурулла Давлатмурадович, 16.07.1985-й.да туғилган.

Марҳумнинг жасадини ватанга қайтаришда консуллик-ҳуқуқий кўмак бериш ва жароҳатланган юртдошларимизга ёрдам кўрсатиш бўйича Бош консулхона тегишли чораларни кўрмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва эслатиб ўтадики, Россиянинг Волга бўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудидаги ҳамюртларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-967-772-66-00.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Давлат халқдан қонуний пул йиғмоқчи

Сўнги пайтлардаги тенденцияни сезяпсизларми? Ҳар бир соҳада давлат халқдан легально қонуний пул йиғмоқчи. 7 ёшга тўлмаганларни мактабга жойлаш пулли, институтга хужжат ...

Қўқоннинг саланг бозорида хижоб дўконлари мухрланмоқда

"Саланг улгуржи-чакана савдо бозори"(Қўқон Оптом бозори)да соқол ва хижоб учун очиқ кураш бошланди. Бу ҳақда фейсбук фойдаланувчиларидан бири ўз саҳифасида ёзмоқда. Унинг ...

Петербургда 4 ўзбекистонлик ўтирган автомобилдан 204 та патрон топилди

Петербург полицияси тўрт нафар ўзбекистонлик ўтирган машинадан патронлар топди, деб “Дарё” нашри «Podrobno.uz»га таяниб ёзмоқда. 1990,1994,1995,1999 йилда туғилган Ўзбекистон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400