Қашқадарёда ўқувчилар йўл ва ариқларни тозалашга мажбур қилинди

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Sizdan Telegram» Telegram-каналида эълон қилинган Қашқадарё вилояти Ғузор туманида мактаб ўқувчиларининг йўл ва ариқларни тозалашга мажбурлангани тўғрисидаги хабарга муносабат билдирди, деб ёзади «Газета.uz» нашри.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан роликда кўрсатилган ҳолат жойига чиққан ҳолда текширилди.

Текшириш якунлари бўйича мактаб ўқувчиларини ободонлаштириш ишларига жалб қилгани учун 75-сонли мактаб директори Мусулманов Бахриддин Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 2-қисми (вояга етмаганларга нисбатан меҳнатга мажбурий тарзда мажбурлов) билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан ЭКИҲ 5 баравари миқдорида жарима қўлланилди.

Шунингдек, инспекция томонидан Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига қонун бузилишини бартараф этиш ва келгусида шу каби камчиликларга йўл қуймаслик юзасидан тақдимнома киритилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркия орқали грецияга ўтмоқчи бўлган 12 муҳожир совқотиб ўлди

Туркиялик қутқарувчилар 2-февраль куни Греция билан чегарада совуқдан вафот этган ўн нафар муҳожирнинг жасадини топди. Мамлакатнинг ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу юнон ...

Абдусалом азизов дхх раиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Президентининг фармонига кўра, Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Абдусалом Азизов Давлат хавфсизлиги хизмати раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Мудофаа ...

Санкт-петербургдаги уй томидан ўзбекистонликнинг жасади топилди

2019 йилнинг 19 июль куни Санкт-Петербургнинг Москва туманидаги уй томида Ўзбекистон фуқароси У.А.нинг жасади топилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400