Туркия орқали Грецияга ўтмоқчи бўлган 12 муҳожир совқотиб ўлди

Туркиялик қутқарувчилар 2-февраль куни Греция билан чегарада совуқдан вафот этган ўн нафар муҳожирнинг жасадини топди.

Мамлакатнинг ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу юнон чегарачиларини “муҳожирларни чегарадан ўтказмасдан, оёқ кийимларини ечиб, қайтариб юборган” дея айблади. Вазир твиттердаги баёнотида муҳожирларнинг келиб чиқиши мамлакатига аниқлик киритмаган.

Греция миграция вазири зудлик билан жавоб қайтарди ва Туркия ҳукуматининг баёнотини “ёлғон ва провокацион” деб атади. Унинг сўзларига кўра, муҳожирлар чегарага етмасдан қотиб қолишган.

Яқин Шарқ ва Африкадан Европага кетаётган муҳожирлар одатда Туркия орқали киришга ҳаракат қилишади.

Ҳозирда Туркияда тўрт миллионга яқин суриялик ва 30 мингдан ортиқ афғон қочқинлари бор.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Анвар сайфутдинов яккасарой туманига ҳоким бўлди

Анвар Сайфутдинов Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Сайфутдинов Анвар Назарович Халқ депутатлари ...

Москвадаги ўзбекистон элчихонаси муштлашув майдонига айланди

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида кутиш учун навбат узун бўлганидан муштлашув келиб чиқди, дея ёзади “Московский комсомолец”. Хабарда айтилишича, муштлашув консуллик ...

Назарбоев: олмаота иқтисодиёти қирғизистон ва тожикистон яим беш баробар юқоридир

Олмаота йирик иқтисодий марказ сифатида шаклланди ва замонавий Қозоғистоннинг жаҳон даражасидаги мегаполисига айланди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ...